Xx аср охирига келиб икки қутбли дунё емирилди


Download 53 Kb.
bet3/3
Sana21.06.2023
Hajmi53 Kb.
#1641068
1   2   3
Bog'liq
қурбонов мақола

транзит давлат бўлмаслигини асослаб берди. Шунингдек, яна бир муҳим ғоя: у халқаро терроризмни тугатишда экстремизм мафкурасига қарши курашни биринчи ўринга қўяди. Чунки, айнан худди шу нарсани терроризмнинг илдизи деб ҳисоблайди.
2000 йилнинг сeнтябр oйидa БМТ Бoш Aссaмблeяси "Минг йиллик сaммити"дa, 2003 йил 29 мaйдa ШҲТнинг Мoсквa сaммитидa, 2004 йил 17 июндa Тoшкeнт сaммитидa, 2005 йил 5 йулдa Oстoнaда бўлган ШҲТнинг сaммитлaридa прeзидeнт минтaқa xaвфсизликни тaъминлaш билaн бoғлиқ бўлгaн xaлқaрo тeррoризм вa нaркoбизнeсгa қaрши фaoл курaшиш, Мaркaзий Oсиё минтaқaсидaги бaрқaрoрлик вa xaвфсизликни тaъминлaш вa жaҳoн xaвфсизлик тизимини тaкoмиллaштириш муaммoлaригa эътибoр қaрaтди. Минтaқa xaлқлaри учун ўтa муҳим aҳaмиятгa эгa бўлгaн бу жaрaённи тўғри aнглaб eтгaн Мaркaзий Oсиё мaмлaкaтлaрининг рaҳбaрлaри фaқaт 2000 йилнинг ўзидa бир нeчa бoр учрaшувлaр ўткaзди. Xусусaн, 2000 йил oктябр oйидa Тoшкeнтдa бўлиб ўтгaн учрaшувдa "Мaркaзий Oсиёдa нaркoтиклaрнинг нoқoнуний сaвдoси, уюшгaн жинoятчилик вa тeррoрчиликкa қaрши курaш бўйичa ҳaмкoрикнинг устувoр йўнaлишлaри" тўғрисидaги ўтa муҳим ҳужжaт имзoлaнди."
Геосиёсий ўзгаришлар шароитида Марказий Осиёдаги вазиятни таҳлил қилар экан, Ислом Каримов Ўзбекистон – Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш омили бўлиши мумкин деган хулосага келади. Унинг фикрича, Россия халқаро майдонда нуфузи анча баланд яъни буюк давлат ролини бажармоқда. Давлатлараро муносабатларда унинг катта салоҳияти ва имкониятлари инобатга олиниши табиий. Мазкур мамлакат билан алоқаларни мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янги поғоналарга кўтариш Ўзбекистоннинг стратегик тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади. У Ўзбекистоннинг Россия билан имзолаган Иттифоқчилик муносабатлари битими (2005 йил 14 ноябр)ни иккала давлат ўртасида юзага келган янгича яқинлашув сабабларини таҳлил қилиб, бу масалада томонларнинг ички интилишлари мавжудлиги ва давлатлараро манфаатлар ўзаро мос келганлигини таъкидлайди.
Президентнинг “хавфсизликни фақат ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлаш мумкин дейиш масалага бир томонлама қараш бўларди, хавфсизлигимизни биз иқтисодиёт, молия ва маънавий – ғоявий томонлардан ҳам мустаҳкамлашимиз лозим”1 деган фикрларини назарда тутсак, унинг геосиёсатида Ўзбекистон – Россия ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари икки давлатнинг узоқ йилларда мўлжалланган геостратегик манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини кўрсатади.
Умуман олганда, Ислом Каримовнинг геосиёсий қарашларида Россия омилига эътибор қуйидагилар билан боғлиқ: биринчидан, глобал таҳдидларнинг мамлакат сиёсий стратегиясига хавф солиши (радикализм, экстремизм, информацион хуружлар) шароитида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатини қўллаб – қувватлайдиган кучли ҳамкорга эга бўлиши; иккинчидан, Россия билан иттифоқчилик муносабатлари миллий хавфсизлик ва мамлакат яхлитлигининг ташқи кафолати бўлиши.
И.Каримовнинг кўпгина асарларида Ўзбекистон АҚШ муносабатларига алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистон учун унинг геосиёсий аҳамияти: Океан орти давлатининг жуда катта иқтисодий, сиёсий, ҳарбий – техникавий интеллектуал салоҳиятга эгалик омиллари билан асослаб берилади.
Геосиёсатда АҚШ билан стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома (2002 йил 15 март) дан манфаатдорлик: жамиятни янгилаш, ислоҳ қилиш ва демократлаштиришда АҚШ тажрибасидан фойдаланиш; минтақавий ва глобал миқёсида тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш, давлатларимиз ва халқларимиз манфаатларига хизмат қилувчи ўзаро фойдали, узоқ муддатли алоқаларни ривожлантиришга бўлган муштарак интилиш; терроризм, гиёҳванд моддаларнинг қонуний айланиши, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, оммавий қирғин қуролларни тарқатмаслик тартибига қатъий риоя қилиш ва чегаралар хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишларда самарали амалий ҳамкорлик қилиш билан белгиланади.
Айниқса, Ўзбекистоннинг Хитой билан муносабатларини мустаҳкамлашини минтақа давлатларининг манфаатларига даҳлдор бўлган иқтисодий, сиёсий, сув – энергетика, транспорт коммуникацияси ва экологик масалаларни ҳал қилишга кўмаклашувчи механизмни шакллантирадиган омил деб қарайди. Унинг геосиёсий қарашларида ушбу давлат билан Ўзбекистоннинг ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан манфаатдорлик энг аввало, ХХР нинг иқтисодий салоҳиятининг барқарор ривожланиши ва халқаро масалаларга тинчликка асосланган вазмин муносабати унинг жаҳон геосиёсатига таъсири кучайиб бориш омили билан белгиланади.
Ислом Каримов иккалла давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация имзоланган (2012 йил 7 июн) лиги ҳақида тўхталиб: “стратегик ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация замон талаби бўлиб, икки томонлама алоқаларнинг даражаси ва миқёсини тўла акс эттиради, муносабатларни узоқ мудатли истиқболда янада кенгайтириш учун кучли рағбатлантирувчи ва амалий омил бўлиб хизмат қилади1”.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон геосиёсатида Хитой омилининг аҳамияти асосан қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, нефть–газ тармоғи, телекоммуникация, компьютерлар ишлаб чиқариш, машинасозлик, жумладан, қишлоқ хўжалик ва автомобиль машинасозлиги, маиший техника ишлаб чиқариш соҳаларга тўғридан – тўғри Хитой сармояси ва юқори технологияларни жалб этишда; иккинчидан, Ўзбекистоннинг турли хил товарлари, хом ашё ресурслари, жумладан, энергетика ресурслари учун Хитойнинг ўзи катта бозор эканлигидадир.
Хулоса ўрнида қайд этиш керакки, глобал таҳдидларга қарши курашиш дунёдаги барча мамлакатлардан жумладан, Ўзбекистондан минтақа давлатлари, халқаро ташкилотлар ва йирик геосиёсий марказлар билан фаол ҳамкорлик қилишини ҳаётий заруратга айлантирмоқда.



1 Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти тузилди. // Халқ сўзи. – 2001 йил. – 16 июнь.

2 Хавфсизликни мустаҳкамлаш ва тараққиёт омили // XXI аср газетаси, Тошкент. – 2005 йил. – 7 июль.

1 Ўзбекистон ва Россия – иттифоқчи давлатлар. // Халқ сўзи. – 2005йил. 15 ноябрь.

1 Ўзбекистон – Хитой: стратегик ҳамкорлик. // Халқ сўзи. – 2012 йил – 8 июнь.

Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling