Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Ахборот саводхонлиги – ахборотни танлаш, баҳолаш, қайта ишлаш ва узатиш 
борасидаги кўникмалар ва малакалар мажмуини билдиради. Ушбу мажмуани 1-
жадвалда кўриш мумкин. Ахборот саводхонлиги ахборотга эгалик, уни баҳолаш ва 
ахлоқий қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланишнинг муҳимлигини эътироф 
этади. 
2
www.advesti.ru/ glossary/desk/1952). 


10 
1-жадвал 
Ахборот 
эҳтиёжлари-
ни аниқлаш 
ва шакллан-
тириш 
Ахборотни 
излаш ва 
унга эгалик 
қилиш 
Ахбо-
ротни 
баҳолаш 
Ахборотни 
тизимлаш-
тириш 
Ахборотдан 
ахлоқий 
қоидаларга 
риоя қилган 
ҳолда 
фойдаланиш 
Ахбо-
ротни 
узатиш 
Ахборотни 
қайта 
ишлаш учун 
АКТ билан 
ишлаш 
кўникма-
ларидан 
фойдаланиш 
Медиа саводхонлик – масс-медиани қабул қилиш ва унинг фаолиятини 
баҳолаш бўйича кўникмалар ва малакалар мажмуини билдиради. Мазкур мажмуа 2- 
жадвал кўринишида келтирилган.
2-жадвал 
Демократик 
жамиятда 
медианинг 
роли ва 
функцияла-
рини 
тушуниш 
Медиа ўз 
функцияларини 
амалга ошириши 
мумкин бўлган 
шарт-
шароитларни 
тушуниш 
Медиа 
контентини 
унинг функция-
лари нуқтаи 
назаридан 
келиб чиққан 
ҳолда танқидий 
баҳолаш 
Медиа воси- 
тасида ўз 
фикрини баён 
этиш ва демо- 
кратик жара- 
ёнларда ишти -
рок этиш учун
ўзаро 
ҳамкорлик 
қилиш 
Фойдаланувчи 
контентини 
яратиш учун керак 
бўладиган 
кўникмалар(шу 
жумладан, АКТ 
билан ишлаш 
кўникмалари)ни 
фаоллаштириш 
Медиа саводхонлик медиа функцияларини тушуниш, мазкур функцияларни амалга 
ошириш сифатини баҳолаш ва ўз-ўзини ифода этиш, шунингдек, ижтимоий жараёнларда 
иштирок этиш учун медиалар билан рационал ҳамкорликка киришишга урғу беради. 
Медиа саводхонлик ҳам, ахборот саводхонлиги ҳам ёшларда медиа ва ахборот маконида 
фойдаланилаётган технологиялардан қатъий назар ўзаро ҳамкорлик қилиш 
кўникмаларини онгли равишда шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ. 
Ушбу бир бирига боғлиқ бўлган соҳани турлича тушунтириб берувчи иккита 
илмий мактаб мавжуд. Биринчи мактаб вакиллари ахборот саводхонлигини катта 
тадқиқотлар соҳаси сифатида кўришади. Иккинчи мактаб намоёндалари эса ахборот 
саводхонлиги медиа саводхонликнинг таркибида бўлиб, у анча кенг соҳа эканлигини 
илгари сурадилар. Аммо ЮНЕСКОнинг халқаро экспертлар гуруҳи нафақат медиа ва 
бошқа ахборот хизматларининг бир биридан фарқи, балки уларнинг ўзаро алоқадорлик 
нуқталарини ҳам аниқлаган
3
 
МАС таркибини қуйидаги асосий тушунчалар ташкил этади: 
– Медиа саводхонлик;
– Ахборот саводхонлиги; 
– Ўз фикрини эркин баён этиш саводхонлиги; 
3
Қаранг: Catts, Ralph & Lau, Jesus, 2008. 


11 
–Кутубхона саводхонлиги; 
– Янгиликлар саводхонлиги; 
– Компьютер саводхонлиги; 
– Интернет-саводхонлиги; 
– Рақамли технологиялар соҳасидаги саводхонлик; 
– Киносаводхонлик; 
– Электрон ўйинлардан фойдаланиш саводхонлиги; 
–Телевизион саводхонлик, реклама соҳасидаги саводхонлик. 
Мазкур тушунчалар ўртасида боғлиқлик мавжуд. Уларнинг кўпчилиги турли хил 
баҳсларга сабаб бўлиб, у ёки бу фойдаланувчилар ҳамжамиятининг касбий контексти 
ёки маданий амалиётига қараб турлича қўлланиб келинмоқда. Масалан, журналистикада 
медиа саводхонлик юқорида кўрсатиб ўтилган деярли барча тушунчаларни қамраб 
олади: 
– Медиа саводхонлик;
– Ўз фикрини эркин баён этиш; 
– Кутубхона саводхонлиги; 
– Янгиликлар (ахборот) саводхонлиги; 
– Интернет-саводхонлик; 
– Рақамли технологиялар соҳасидаги (шу билан биргаликда компьютер) 
саводхонлик (жумладан, электрон ўйинлардан фойдаланиш саводхонлиги); 
– Телевизион (кино, реклама соҳасидаги) саводхонлик.
Глобал миқёсда барча ташкилотлар медиатаълим (МТ) атамасидан фойдаланади. 
Кўпчилик тушунчасида у ҳам медиа саводхонлик ҳамда ахборот саводхонлигини ўз 
ичига олади. Турли платформалар конвергенцияси шароитида ушбу икки ёндашув 
уйғунлигига интилган ҳолда ЮНЕСКО МАС атамасини илгари суради. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling