86
ХУЛОСА
Мазкур ўқув қўлланма педагог-журналистлар ўртасида муҳокама қилиш
орқали такомиллаштириладиган лойиҳа сифатида таклиф этилмоқда. Шу
боис
қўлланмада акс этган айрим қоидалар, бўлимлар ва, хаттоки, боблар қизғин баҳс ва
мунозараларга сабаб бўлиши мумкин.
Асосийси, қўлланма
янгича оммавий
коммуникациялар
шароитида
талаба-журналистларга
медиа
ва
ахборот
саводхонлиги асосларини ўргатиш орқали уларнинг касбий мослашувини ҳосил
қилишда илк уриниш сифатида баҳоланиши зарур. Шундагина бўлғуси мутахассис
турли медиамаҳсулотларидаги уйғунликни, ундаги кўрсатмаларни,
далил ва
воқеаларнинг қандай тақдим этилишини тўғри англаб етади. Ва
буни идрок этган
ҳолда ўзи яратаётган медиаконтент воситасида
глобал ахборот маконига
миллатининг, халқининг муайян қадриятлари ва дунёқарашини
олиб киришни
ўрганади. Яъни, глобал медиа ва ахборот маконида Ўзбекистон халқлари овози,
ифтихори ва шуурини бемалол тарғиб қила олади.
Шубҳасиз, келтирилган мисоллар шаклланиб бораётган
миллий ахборот
сегментининг айрим жиҳатларини акс этади холос. Уларда медиабозорга хос бўлган
контент намоён бўлади, аммо шу билан бирга улар мутлақликка даъво қилмайди.
Талабаларни медиа ва ахборот саводхонлигига ўргатиш жараёнида
педагоглар
ўзининг касбий фаолиятидан олинган мисолларни ҳам келтириши мумкин.