88
мобайнида мақсадли равишда ёритиб бориш. Масалан, сиёсий ёки иқтисодий
кампания бошланишининг энг қулай вақтини,
давомийлигини, кульминация
нуқтасини ва якунланиш пайтини аниқлашни талаб этади.
Демократия – бошқарув тизими бўлиб, унда қарор қабул қилиш ҳуқуқи
фуқароларга берилган бўлади. Бу ҳуқуқдан улар тўғридан тўғри ёки
эркин
сайловлар жараёнида сайлаган ишончли вакиллари орқали фойдаланади.
Шунингдек, алоҳида бир шахснинг ҳаётига таъсир этувчи қарорлар қабул қилиш
ҳуқуқини ҳамда асосий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳимоясини ҳам англатади.
Дигиталлашув – ахборотнинг рақамли форматга ўтказилиши. У электрон
алоқанинг кўплаб энг янги тизимларида қўлланилади. Ғарб
мутахассисларининг
фикрича, у ахборот жамияти ривожланиши ва сайёрамиз ахборот тармоқлари
трансмиллийлашувининг воситаларидан биридир.
Журналистика – жамиятдаги ўзига хос ижтимоий-сиёсий институт бўлиб, у
бошқа барча ижтимоий институтларни боғлаб туради ва уларнинг фаолияти
натижасини акс эттиради. Оммавий ахборотни тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатишга
қаратилган
ижодий фаолият тури, ахборот маҳсулотлари яратиш билан
шуғулланувчи ОАВ каналлари тизими. ОАВ маҳсулотларини тайёрлаш ва тарқатиш
жараёнида иштирок этувчи касблар тизими. Маънавий ишлаб чиқаришнинг ўзига
хос тури сифатида ишлаб чиқарувчи, яъни журналист ўзининг ишлаб чиқариш
воситаларидан ўзига хос усулларда фойдаланган ҳолда ахборот маҳсулотини -
газета, журнал, телекўрсатув,
радиоэшиттириш, аудиовидеотасма ва бошқа
кўринишдаги ахборот бирлигини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: