Я. Маматова, С. Сулайманова


Маркетинг коммуникациялари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Маркетинг коммуникациялари – оммавий коммуникацияларнинг ўзига хос 
хусусиятга эга қисми, яъни мақсадга аниқ йўналганлигида, хабарларнинг кўп 
маротаба такрорланишида, мақсадли аудиторияга комплекс таъсир кўрсатишда 
намоён бўлади. Булар сирасига: реклама, PR (паблик рилейшнз), тижорат 
тарғиботи (publicity), шахсий савдолар (personal sales), сотишни рағбатлантириш 


90 
(sales promotion), бевосита маркетинг, брендинг (branding), директ-маркетинг (direct 
marketing) кабилар киради. 
Маркетинг комплекси – бозорга максимал даражада таъсир кўрсатиш учун 
уйғун тарзда бир бири билан боғланадиган маркетинг воситалари мажмуи. 
Маркетинг комплексининг асосий унсури товар ҳисобланади (бошқа унсурлари: 
товарнинг нархи, уни тақсимлаш каналлари – сотиш, сотишни кўпайтириш - 
оммалаштириш). 
Маркетинг тадқиқотлари – нархни арзонлаштиришга, маркетинг ўтказишга 
ёки товарларни тақсимлашга, сотишни кўпайтириш ва даромад миқдорини 
оширишга қаратилган фаолият. Товарларни сотишга оид далилларни тўплаш, 
рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш, уларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига 
томон ҳаракатланиши, эҳтиёжга таъсир кўрсатувчи услубларни тадқиқ этиш – 
сотишни рағбатлантириш, реклама. 
Мақсадли аудитория – ОАВ канали ахбороти айнан унга мўлжалланган 
аудитория.
Маҳсулот – сотиш учун мўлжалланган, нарх ва истеъмолчилик нархига эга 
бўлган товар. 
Медиаконтент – медиамаҳсулотнинг мазмуни, шакли, йўналиши, ифодаси. 
Медиаларнинг тили – аудиторияга медиахабарнинг мазмунини очиб берувчи 
шартли белгилар, форматлар, тимсоллар ва баён этиш усуллари тизими. 
Аудиовизуал медиалар тилининг ички қонуниятлари ОАВ грамматикаси ички 
қонуниятларига мос келади. 
Муассис шартномаси – корхона, газета-журнал таҳририяти, реклама 
агентлиги ёки телерадиокомпания ва унинг муассиси ўртасида имзоланадиган 
шартнома. У корхонанинг яратилиши ва фаолият олиб боришининг тартиби ва 
шартларини белгилаб беради.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling