Танқидий тафаккур – ахборот ва ғояларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш ва
баҳолаш мақсадида ўрганиш ва таҳлил қилиш қобилияти.
Таҳририят – автоном нотижорат ташкилоти - у ўз таъсисчиларининг
ихтиёрий мулкий бадаллари асосида ташкил этилади ва ўз олдига даромад олишни
мақсад қилиб қўймайди. Газеталарга вилоят, туман, шаҳардаги тегишли
маъмуриятлар муассис бўлиши мумкин. Таҳририят алоҳида мулкка, мустақил
балансга, ҳисоб рақами ва бошқа банк реквизитларига, ўз муҳрига эга бўлади. У
ўзининг ташкилий мақсадларига мос келадиган тижорат фаолияти билан
шуғулланиши мумкин. Унинг асосий мақсади – фуқароларнинг оммавий ахборотга
бўлган эҳтиёжини қондириш. У касбий ва ижодий мустақиллик асосида фаолият
олиб боради.
Таҳририят – давлат (муниципал) муассасаси – муайян давлат органи,
вилоят, шаҳар маъмурияти томонидан ташкил этилади. У ҳаммуассис сифатида
иштирок этиши, мустақил балансга, банк муассасаларида ўз ҳисоб рақамига,
муҳрига, ноширлик ва товар белгиларига эга бўлиши мумкин. Таҳририят муассиси
белгилаб берган мавзу доирасида материаллар чоп этади, ўқувчиларини давлат
бошқаруви ёки маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари фаолияти билан
таништиради, ижтимоий аҳамиятли муаммоларнинг муҳокамасини ташкил қилади.
У ўзининг ташкилий мақсадларига мос келадиган тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиши мумкин.
Таҳририят-нашриёт маркетинги – таҳририят фаолиятининг ўзига хос тури
бўлиб, у ОАВ каналини бозорга олиб кириш билан боғлиқ, унинг фаолият
юритишини таъминлашга, аудиториясининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини
қондиришга йўналтирилган бўлади.
Холдинг (ингл., holding – эгалик қилмоқ) – асосий компания ёки ОАВ
таҳририяти атрофида унга молиявий жиҳатдан қарам бўлган компаниялар ёки ОАВ
таҳририятлари ташкил этади. Ўзбекистонда “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”,
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйлари, Россияда “Коммерсантъ” нашриёт
уйини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин.
92
Do'stlaringiz bilan baham: |