Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet1/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)


Ўзбек тили грамматикаси


Синтаксис


Содда гап
Грамматиканинг морфология қисмида сўз туркумлари, уларнинг турланиши, тусланиши ва ясалиши ўрганилди.
Синтаксис эса сўзларнинг ўзаро боғланишини, гап турларини ва гапларнинг ўзаро боғланиш йўлларини ўргатади.
Синтаксисда гапдаги ҳар бир мустақил сўз гап бўлаги сифатида ўрганилади.
Нутқимиз маъноли ва таъсирли бўлиши учун синтаксис қоидаларини пухта билишимиз керак.
Ёзувда тиниш белгалари синтаксис қоидаларига мувофиқ қўйилади. Демак, синтаксис қоидаларини яхши билиш – тиниш белгиларини тўғри ишлатишда ҳам ёрдам беради.


1. Гап
Сўзлар воситаси билан англатилган фикр гап дейилади.
Масалан: Пахта халқимизнинг энг қимматли бойлигидир. Бир тола ҳам пахта нобуд бўлмасин!
Эслатма. Айрим ҳолларда фикр биргина сўз билан ҳам ифодаланади.
Масалан: Куз. Деҳқонлар ҳосилни йиғиб олмоқдалар.
Демак, баъзан биргина сўз ҳам гап бўла олади.
Гапирганда ёки ўқиганда ҳар бир гапнинг охирида тўхтаб олинади. Шу тўхталиш билан бир гап иккинчи гапдан ажралиб туради. Ёзувда эса гапнинг маъносига қараб гапнинг охирига нуқта, сўроқ ёки ундов белгиси қўйилади.
Гап тузилиш жиҳатидан икки турли бўлади:
1. Содда гап.
2. Қўшма гап.
Айрим-айрим гапларга бўлинмайдиган гап содда гап дейилади.
Масалан: Одамнинг қадри қилган иши билан белгиланади.
Икки ёки ундан ортиқ содда гапдан тузилган гап қўшма гап дейилади. Масалан: Дарё жуда саёз, аммо суви тез оқар эди.


2. Гапнинг мазмун жиҳатидан турлари
Гаплар мазмун жиҳатидан уч турга бўлинади:
1. Дарак гап.
2. Сўроқ гап.
3. Ундов гап.
Дарак гап
Хабар, дарак мазмунини билдирган гап дарак гап дейилади.
Оғзаки нутқда дарак гап охирида товуш пасайиб тўхталади. Ёзувда эса дарак гап охирига нуқта қўйилади.
Масалан: Ташқарида оёқ товуши эшитилди. Шоир бошини бирдан кўтарди.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling