Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet4/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

ГАП БЎЛАКЛАРИ


5. Гап бўлаклари ҳақида маълумот
Гапда бирор сўроққа жавоб бўлган сўз ёки сўз бирикмаси гап бўлаги дейилади. Масалан: Эркин (ким?) мактабга (қаерга?) келгандан бери (қачондан бери?) аъло (қандай?) ўқиши билан (нима билан?) ўзини (кимни?) кўрсатмоқда (нима қилмоқда?).
Гап бўлаклари икки хилдир:
1. Бош бўлаклар.
2. Иккинчи даражали бўлаклар.
Гапнинг бош бўлаклари эга ва кесимдир.
Эга ва кесим гапда шахс ва сонда мослашиб, ҳеч кандай бўлакка эргашмайди, аксинча, бошқа бўлакларни ўзига эргаштиради.
Масалан: Ботирлар халқ хотирасида ҳамиша яшайдилар.
Бу гапдаги эга (ботирлар) билан кесим (яшайдилар) шахс ва сонда мослашган бўлиб, бошқа бўлаклар эса (халқ хотирасида ҳамиша) кесимга эргашгандир.
Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари тўлдирувчи, аниқловчи ва ҳолдир.
Гапнинг иккинчи даражали бўлаклари гапнинг ё эгасига, ё кесимига эргашади, баъзан эса иккинчи даражали бўлаклар ўзаро бир-бирига эргашиб гапнинг бош бўлакларига тобе бўлади. Бош бўлаклар билан иккинчи даражали бўлаклар икки гуруҳни, эга гуруҳини ва кесим гуруҳини ташкил этади.
Масалан: Аълочи ўқувчилар уй вазифасини пухта бажарадилар.
Бу гапда аълочи ўкувчилар – эга гуруҳи, уй вазифасини пухта бажарадилар кесим гуруҳидир.


БОШ БЎЛАКЛАР


6. Эга ва унинг ифодаланиши
Гапнинг ким ёки нима ҳақида айтилганини билдирган гап бўлаги эга дейилади.
Эга бирликда ким? ёки нима? кўпликда эса кимлар? ёки нималар? сўроқларига жавоб бўлиб, кўпинча қуйидаги сўз туркумлари орқали ифодаланади.
1. Бош келишикдаги от орқали: Ўқитувчилар Ҳакимани ва бошқа қизларни мақташди. Ёқимли шамол гул ҳидларини турли томонларга тарқатди.
2. Бош келишикдаги олмош орқали: Ким мағрур бўлса, ундан ҳамма нафратланади.
3. От ўрнида қўлланган бошқа сўз туркумлари орқали: Яхшилар кўпайсин, ёмон қолмасин. Бугун икковимиз кўчани айландик. Билган билганин ишлар, билмаган бармоғин тишлар. (Мақол.)
Эга баъзан қисмларга ажратилмайдиган сўз бирикмалари орқали ифодаланади.
Масалан: Онахоннинг юзига оёқ қўйиш бизнинг ахлоқимизда йўқ.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling