Ўзбек тили грамматикаси


Эга билан кесимнинг мослашуви


Download 271.5 Kb.
bet6/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

10. Эга билан кесимнинг мослашуви


Эга билан кесимнинг шахсда мослашуви
Феъл кесим эга билан ҳар доим шахсда мослашади: Мен ёздим. Биз келдик.
От кесим ҳам эга билан шахсда мослашади: Мен ўқувчиман. Сен ўқувчисан. Вали ўқувчидир.
Бир гапнинг ўзида бир нечта эга бор бўлса, кесим шахсда эга билан қуйидагича мослашиб келади:
а) сўнгги эга иккинчи шахс бирлигида бўлса, кесим шу шахснинг бирлигида бўлади: Эркин ва сен келдинг. Эркин ва сен айтдинг;
б) эгалардан сўнг умумлаштирувчи сўз келса, гапнинг кесими ўша умумлаштирувчи сўз билан мослашади: Эркин, Пўлат ва мен – ҳаммамиз бугун кутубхонага бордик. Эркин, Пўлат ва сен – ҳаммангиз мусобақада қатнашасиз.


Эга билан кесимнинг сонда мослашуви
Эга билан кесимнинг сонда мослашуви қуйидагича бўлади:
1. Эга билан феъл кесимнинг сонда мослашиши биринчи ҳамда иккинчи шахсда қатъий бўлади: Мен келдим. Биз келдик. Сен ўқидинг. Сиз ўқидингиз каби.
Учинчи шахсда эса эга билан кесимнинг мослашиши қатъий бўлмайди. Учинчи шахс кўплигидаги шахсни, яъни кишини билдирган эга феъл-кесим билан кўпинча сонда мослашган бўлади.
Масалан: Дам олиш масканида болалар дам олади(лар). Ишхонада ишчилар етти соат ишлайди(лар).
2. Бир гапнинг ўзида шахс, яъни кишини англатган эга бир нечта бўлса, феъл-кесим сонда ўша эгалар билан мослашиб, кўпликда келади.
Масалан: Кечқурун мактабдан қайтган Салима опа билан қизи уйларининг олдида қўшниларини кўрдилар.
3. Кесим биргалик нисбатидаги феъл орқали ифодаланса, кўпликдаги эга билан мослашмай, кўпинча бирликда келади, чунки биргалик нисбатидаги феълнинг ўзи кўплик маъносини ўз ичига олади.
Масалан: Ўқувчилар янги мавзу ҳақида гаплашишди. Одамлар ғолибларни самимий кутиб олишди.
4. Гапнинг кесими мажҳул нисбатдаги феъл орқали ифодаланганда ҳам кўпликдаги эга билан сонда мослашмай, бирликда бўлиши мумкин.
Масалан: Ҳар хил касбдаги бу кишилар неча ўн минглаб ҳисобланади. Туман бўйича 305 ma энг яхши тажрибали ўқитувчилар танланди.
5. Гапнинг эгаси кўпликда кишини эмас, балки бошқа бирор нарсани билдирса, феъл кесим одатда эга билан сонда мослашмай, бирликда келади. Масалан: Шаҳарнинг асосий кўчаларида машиналар ҳаракати тинмайди.
Аммо жониворларни англатган эга кўпликда феъл кесим билан сонда мос бўлиши ҳам мумкин.
Масалан: Қушлар зарарли ҳашаротларни йўқотадилар. Кузда қўнғизлар уяларига кириб, яширинадилар.
6. От кесимлар кўпинча кўпликдаги эга билан мослашмай, бирликда қўлланади.
Масалан: Мактаб ҳовлисида мудир, Алихон ака ва ўқувчилар бор эди.
Бу ҳолларда кесимлик маъносига алоҳида эътибор берилгандагина кесим кўпликдаги эга билан сонда мослашади.
7. Гапнинг эгаси саноқ сонли сўз бирикмаси орқали ифода этилганда, кесим бирликда келади: Мусобақада 15 талаба юқори ўринларни эгалламоқда.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling