Ўзбек тили грамматикаси


Аниқловчи ва унинг ифодаланиши


Download 271.5 Kb.
bet9/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

15. Аниқловчи ва унинг ифодаланиши
Гапдаги бирор бўлакнинг белгисини ёки бир нарсанинг иккинчи нарсага қарашлилигини англатган гап бўлаги аниқловчи дейилади.
Аниқловчи отни аниқлаб келади. Аниқловчи аниқлаб келган от эса аниқланмиш дейилади.
Аниқловчилар икки хил бўлади:
1. Сифатловчи-аниқловчи.
2. Қаратқич-аниқловчи.


Сифатловчи-аниқловчи
Сифатловчи-аниқловчи нарсанинг қандайлигини, белгисини, пайт ёки ўринга мансублигини, тартибини билдириб, қандай? қайси? қанча? нечанчи? неча? қаердаги? каби сўроқларга жавоб бўлади. Сифатловчи-аниқловчи кўпинча сифат, сон, олмош ва сифатдош орқали ифодаланади.
Масалан: Биз сержун (қандай?) ва сергўшт (қандай?) қўйларни кўпайтираяпмиз. Муҳаммад 22-(нечанчи?) мактабда ўқийди.
Баъзан сифатловчи-аниқловчи от орқали ифодаланиб, қандай? сўроғига жавоб бўлади: олтин соат, кумуш қошиқ, тош йўл, дока рўмол, қўл машина.


Қараткич-аниқловчи
Қаратқич-аниқловчи кимнинг? ниманинг? қаернинг? каби сўроқларга жавоб бўлиб, нарсанинг иккинчи нарсага тегишлилигини билдиради.
Қаратқич-аниқловчи кўпинча от ва олмош орқали ифодаланади.
Масалан: Саида Каримнинг (кимнинг?) баъзи қилмишларини гапириб берди. Бизнинг (кимнинг?) мактабимизда 980 та бола ўқийди.
Баъзан қаратқич-аниқловчи вазифасидаги от -нинг қўшимчасисиз келиб, бир якка нарсани эмас, балки умуман ўша турдаги нарсани билдиради: шаҳар маркази, метро бекати, ер юзи, гўшт-сут саноати.
Аниқловчи баъзан қисмларга ажратилмайдиган сўз бирикмалари орқали ифодаланади.
Масалан: Ҳаво очиқ кечалар жуда ҳам қоронғи бўлмайди.Ўринбосарнинг бундай хушомадлар олдида оғзининг таноби қочадиган одати бор эди.


Изоҳловчи
Отни от билан аниқлаган бўлак изоҳловчи дейилади.
Изоҳловчи томонидан изоҳланган бўлак изоҳланмиш бўлади.
Масалан: механик-ҳайдовчи, она-Ватан, мудир Рўзиев, котиба Ҳошимова.
Изоҳловчи аниқловчининг бир тури бўлиб, от орқали ифодаланади. Изоҳловчилар:
1. Кишининг амали ва унвонини ёки касби ва машғулотини билдиради. Масалан: Номзод Каримова раис бўлган туманда меҳнат интизоми яхши йўлга қўйилган. Учрашув охирида шоир Уйғун ўз шеърларидан ўқиб берди.
2. Кишининг ҳолатини, тахаллусини, лақабини англатади.
Масалан: Аҳмад ака бутун умрини мактабда ўтқазган. Катта боғдан Шокир кичкина чиқди.
3. Географик номлар, корхона, газета ва журнал номларини англатади.
Масалан: «Олмазор» тумани. «Ҳидоят» журнали.
Турдош от орқали ифодаланган изоҳловчи бошқа бир турдош отни изоҳласа, ҳар икки от орасига ёзувда чизиқча қўйилади.
Масалан: Корхонада слесарь- пайвандчи Аҳмедов илғордир.
Ўхшатиш йўли билан келтирилган изоҳловчилар ўзи изоҳлаб келган отдан чизиқча (-) билан ажратиб ëзилади.
Масалан: Ўрмонларнинг хипчин сочини япроқ-рўмолчалар кўмгандир.
Изоҳловчи изоҳланмишдан олдин ëки кейин келиши мумкин. Сон, эгалик ва келишик қўшимчалари эса одатда кейингисига қўшилади: Машҳур ёзувчи Ойбек янги роман ёзяпти. Зайнаб холамнинг ишлари кўп улуғвор.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling