Ўзбек тили грамматикаси
Кесим ва унинг ифодаланиши
Download 271.5 Kb.
|
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент . 2. Сифат орқали: Ҳаво кўм-кўк, узоқ-узоқларгача ғуборсиз, тип-тиниқ.
7. Кесим ва унинг ифодаланиши
Эга ҳақидаги хабарни билдирган гап бўлаги кесим дейилади. Кесим нима қилди? нима қиляпти? нима қилади? нима қилинади? нима қилинган? нима қилмоқда? кимдир? нимадир? қандайдир? каби сўроқларга жавоб бўлади. Кесим кўпинча феъл орқали ифодаланади. Масалан: Танаффусда ҳаммамиз ҳовлига чиқдик. Аҳмад бир неча кун уйдан қўзғалмади. Ҳаёт кучли ва дадил кишиларни яхши кўради. Шунингдек, кесим бошқа сўз туркумлари орқали ҳам ифодаланади, масалан: 1. От орқали: Ватанимизнинг пойтахти – Тошкент. 2. Сифат орқали: Ҳаво кўм-кўк, узоқ-узоқларгача ғуборсиз, тип-тиниқ. 3. Сон орқали: Икки карра икки-тўрт. 4. Олмош орқали: Меникидир келажак, чаман, Меникидир мактаб, ижод, фан. 5. Равиш орқали: Дангасанинг важи кўп. (Мақол.) Кесим баъзан қисмларга ажратилмайдиган сўз бирикмалари орқали ҳам ифодаланади: Хон қовоғин уйди, булутлар ёмғир қуйди. 8. Феъл кесим ва от кесим Кесим, қайси сўз туркуми орқали ифодаланишига қараб икки турли бўлади: 1. Феъл кесим. 2. От кесим. Феъл орқали ифодаланган кесим феъл кесим дейилади. Масалан: Ўқувчилар мактаб майдонида ўйнамоқдалар. Кўпдан қуён қочиб қутулмас. (Мақол.) Илк қор ўйнаб-ўйнаб ёғар эди. Феълдан бошқа сўз туркумлари, масалан: от, сифат, сон, олмош, равиш орқали ифодаланган кесим от кесим дейилади. Масалан: Нурилланинг акаси – ўқитувчи. Ўктам синфимизнинг аълочи ўқувчиларидан бири эди. От кесим феъл кесим каби шахсни ҳам кўрсата олади. Масалан: Мен тиришқоқ эдим. Мен тиришқоқдирман. Мен тиришқоқман. Бекзод тиришқоқ эди. Бекзод тиришқоқдир. Бекзод тиришқоқ. 9. Содда ва мураккаб кесим Кесимлар тузилиш жиҳатидан икки хил бўлади: 1. Содда кесим. 2. Мураккаб кесим. Бир сўз орқали ифодаланган кесим содда кесим дейилади. Масалан: Биз мактаб ҳовлисига ранг-баранг гуллар экдик. Абдулкарим – тиришқоқ. Бугун ҳаво салқин. Икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисми асосий маънони, иккинчи қисми эса шахс-сон ва замон маъносини билдирган кесим мураккаб кесим дейилади. Масалан: Илёс – тиришқоқ. (Содда кесим.) Илёс талаба бўлди. (Мураккаб кесим.) Мураккаб кесим қуйидагича тузилади: 1. Етакчи ва кўмакчи феъл билан: Майдонда ўйин қизиб кетди. Ҳикоянинг ҳаммасини айтиб қўя қолинг. 2. От, сифат, сон ва сифатдошдан кейин ёки бор, йўқ, оз, кўп, зарур, лозим, керак каби сўзлардан сўнг бўлмоқ феълини келтириш билан: Опам ўқиб шифокор бўлади. Ёмғирдан сўнг дарё суви кўп бўлди. 3. От, сифат, сон, олмош ёки равишдан кейин тўлиқсиз феълни келтириш билан: Қор кўп ёққанидан болаларнинг усти қор эди. Идишда олма тўла эди. Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling