Ўзбек тили грамматикаси


-эслатма. Бундай гапларнинг охирида бўлмоқ феъли, тўлиқсиз феъл ёки кесимлик қўшимчаси -дир


Download 271.5 Kb.
bet34/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

1-эслатма. Бундай гапларнинг охирида бўлмоқ феъли, тўлиқсиз феъл ёки кесимлик қўшимчаси -дир бўлса, чизиқча қўйилмайди: Карим учувчи бўлди.
2-эслатма. Эга кишилик олмоши орқали ифодаланса, эгадан кейин чизиқча қўйилмайди: Биз ўқувчимиз.

2. Гапнинг уюшиқ бўлаклари умумлаштирувчи сўздан олдин келса, уюшиқ бўлаклардан кейин чизиқча қўйилади


Масалан: Кенг далалар, ўрмон, денгизлар, гулзор боғлар – бари бизники.
3. Вергул ёки қавс билан ажратилмаган кириш гапни ва вергул билан ажратилмаган изоҳ изоҳловчи бўлакларни ажратиш учун чизиқча кўйилади.
Масалан: Мана шу ерда – у бинога ишора қилди – ўтган йили мактаб қурган эдик.
4. Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги содда гаплар мазмунан бир-бирига зид бўлса ёки биринчи гап иккинчи гапдаги иш-ҳаракатнинг пайтини ё шартини билдирса, ўхшатилса, бундай боғловчисиз қўшма гап таркибидаги содда гаплар бир-биридан чизиқча билан ажратилади.
Масалан: Кечалари жонни ачитувчи изғирин – кундузлари илиқ офтоб. Сув келсин – йўллар, хиёбонлар, сайилгоҳлар, боғлар, майдонлар барпо бўлади.
5. Кўчирма гапда муаллиф гапи кўчирма гапнинг ўртасида ёки ундан сўнг келса, уни ажратиш учун чизиқча қўйилади. (Бунда чизиқча бошқа тиниш белгилари билан биргаликда келади.)
Масалан: «Эшитдингми, Босит, – деди Усмон, – аканг Сиддиқжон сен билан беллашмоқчи». «Ҳали бир оз вақт борми?» – деди Собир.
6. Ўрин-жой номини билдирувчи икки атоқли от кетма-кет келиб, икки жой оралиғини англатса, бундай отларнинг орасига чизиқча қўйилади.
Масалан: Андижон – Тошкент поезди ўтиб кетди. Чоржўй – Қўнғирот темир йўли.
7. Диалогда ҳар бир суҳбатдошнинг гапидан аввал чизиқча қўйилади. (Суҳбатдошнинг исми ҳам бўлса, ундан сўнг нуқта икки нуқта эмасми? ва чизиқча қўйилади). Масалан:
Катта одам эканингизга шубҳам йўқ.
Шунақа экан, ўзингиздан катта киши бир нима деганда, нега қайсарлик қиласиз?
Нима қилибман?
Нима учун Усмонжон мажлисда гапирмади?
Нима учун гапириши керак?


Аҳмаджон. – Байраминг муборак бўлсин!
Собир. – Аҳмаджон ака, сизнинг ҳам байрамингиз муборак бўлсин!


9. Қавс
1.Қавс вергул ёки чизиқча билан ажратилмаган кириш гапни ажратиш учун қўйилади.
Бундай ажратиш бу нарсага ўқувчининг диққатини махсус тортмай, йўл-йўлакай бир изоҳ, эслатиш тариқасида бериб ўтишни кўрсатади.
Масалан: Кеча кутубхонада Ҳакимани кўрдим (кўпдан бери кўрмаган эдим), узоқ суҳбатлашдик.
2. Цитата (матн парчаси) кимдан ва қайси асардан олинганлиги кўрсатилса, манба қавс ичига олинади.
Масалан: «Ўқитувчилар, мактабдан ташқари ишларни олиб борувчи муассасаларнинг ходимлари, ота-оналар ва жамоат ташкилотларининг муҳим вазифаларидан бири – ўқувчиларни мактабда, оилада, жамоат жойларида маданий, хуш ахлоқли бўлиш руҳида тарбиялашни янада кучайтиришдир».
(«Ўзбекистонда мактабнинг турмуш билан боғланишини мустаҳкамлаш ва халқ маорифи тизимини янада ривожлантириш тўғрисида Қонун», Тошент, 1959, 15-бет).


10. Қўштирноқ
1. Кўчирма гап ёки цитатани автор гапидан ажратиш учун қўйилади.
Масалан: «Ҳар бир йигит, ҳар бир қиз, – деган эди устозимиз Саидамин ака синф мажлисида, – мактабда ўқиётганида ўзини меҳнатга, инсон учун, жамият учун фойдали бўлиши лозимлигини билиши керак».
2. Ташкилот номи, асар номи, шунингдек, журнал ва газеталарнинг номлари қўштирноқ ичига олинади.
Масалан: Наиманинг онаси «Алишер Навоий» кутубхонасида ишлайди. Биз «Ўқитувчилар» газетасининг навбатдаги сонини ўқидик.
Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling