Ўзбек тили грамматикаси
Download 271.5 Kb.
|
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Кўп нуқта
3. Ундов белгиси
1. Ундов белгиси ҳис-ҳаяжон, табрик, тилак, чақириқ ва буйруқ мазмунини билдирган ундов гапнинг охирига қўйилади. Масалан: Меҳмондўст,бағрикенг ўзбек халқига шон-шарафлар бўлсин! Эй Ватаним яшна, гулла, бўл омон! Туринг, Назира буви! Туринг, меҳмонлар келишди! Ҳовлига чиқамиз! 2. Гап бошида келиб, ундов оҳанги билан айтилган ундалма ва ундовдан сўнг ҳа, йўқ, хўп сўзларидан кейин ундов белгиси қўйилади. Масалан: Ватаним! Менинг улуғ халқим! Жоним сенга фидо! 4. Кўп нуқта 1. Кўп нуқта (қатор уч нуқта) фикрнинг айтилиб тугамаганлигини, давоми борлигини билдириш учун қўйилади. Масалан: Олимжон кўп ўйлади ва дафтарига биринчи, иккинчи, учинчи... рақамларини қўйиб, тез-тез ёза бошлади. 2. Кўп нуқта сўзловчининг ҳаяжонланганлигини ҳамда бир ҳаракатдан иккинчисига тўсатдан ўтиш ва шу каби бирор ҳодиса сабабли гап ичида ҳосил бўладиган узилишни кўрсатиш учун қўйилади. Масалан: Сув... Жамила сойлардан шалдираб чиқиб, бепоён ерларга оқаётган зилол сувларни кўз олдига келтиради. Йўлимиз бир экан, юринг... Ҳа, айтгандай, ҳалиги хатни беринг, ўқий. Эслатма. Агар гапда фикрнинг узилиб қолган қисми оҳанг жиҳатидан сўроқ ёки ундов белгисини талаб қилса, шу белгидан кейин қатор уч нуқта эмас, балки ёнма-ён икки нуқта қўйилади. Масалан: Кечир мени! Мен қайдан билай?.. Бу ишда мен айбдор эмасман! 3. Кўп нуқта диалогларда сўроқнинг жавобсиз қолганлигини билдириш учун қўйилади. Масалан: - Отинг нима? - ... - Отангнинг оти? - ... 5. Вергул 1. Вергул боғловчисиз боғланган уюшиқ бўлаклар орасига, зидловчи боғловчилар орқали боғланган уюшиқ бўлаклар орасига ҳамда зидловчи боғловчили боғланган қўшма гапдаги содда гаплар орасига қўйилади. Масалан: Киши ўз танини чиниқтириши билан соғлом, чидамли, эпчил бўлади. Жалол қўлини силкиб кетма-кет чақирди, аммо тоғ шабадаси униниг товушини пастликка олиб кетти. 2. Гапнинг уюшиқ бўлаклари орасида, шунингдек, қўшма гапларда боғловчилар такрорланиб қўлланса, такрорланган боғловчидан олдин вергул қўйилади. Масалан: У отнинг бошини гоҳ ўнгга, гоҳ чапга бурар эди. Бизга бу одамлар на қариндош, на таниш! Назира опа ҳам, Шаҳодат опа ҳам келишди. Ё мен гапираман, ё сен гапирасан. 3. Вергул боғловчисиз қўшма гаплар таркибидаги бир вақтда ёки кетма-кет бўлган воқеани англатувчи содда гапларни ажратиш учун қўйилади. Масалан: Устоз синфга кирди, ўқувчилар ўринларидан туришди. 4. Вергул ундалмани ажратиш учун қўйилади. Масалан: Сизларга улуғ ишларингизда муваффақият тилайман, ўртоқлар. 5. Чизиқча ёки қавс билан ажратилмаган кириш сўз ва кириш гапни ажратиш учун вергул қўйилади. Масалан: Муниса, шубҳасиз, ҳамма фанлардан «5» баҳо олиб ўқийди. Мактабимиздаги Одил, уни ҳамма танийди, шахмат ўйинида биринчи ўринни олди. 6. Вергул ундов оҳанги билан айтилмаган ундовни ажратиш учун қўйилади. Масалан: Э, бўлди, дафтаринг керак эмас. 7. Вергул тасдиқни билдирувчи ҳа, инкорни билдирувчи йўқ сўзларини (бу сўзлар ундов оҳанги билан айтилмаганда) ажратиш учун қўйилади. Масалан: -Укангиз Самарқанддами? - Ҳа, ўша ерда. Йўқ, бу ишни кейинга қўйиб бўлмайди. 8. Вергул гапнинг ажратилган иккинчи даражали бўлакларини (улар бошқа белги билан ажратилмаганда) айириш учун қўйилади. Масалан: Сенинг кўркам боғларингда дўстлигимиз мустаҳкам, шунинг учун биз, ёш авлод, бахтиёрмиз чинакам. 9. Вергул эргаш гапни ажратиш учун қўйилади. Масалан: Раис кексаларни чақириб кенгашганда, Носир ота яхши маслаҳат берди. Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling