Ўзбек тили грамматикаси


Бир неча эргаш гапнинг ўзаро боғланиши


Download 271.5 Kb.
bet28/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

65. Бир неча эргаш гапнинг ўзаро боғланиши
Бир неча эргаш гапли қўшма гап таркибидаги эргаш гаплар бош гапга икки хил йўл билан боғланади:
1. Биргалик эргашиш.
2. Кетма-кет эргашиш.
1. Баъзан эргаш гапларнинг ҳар бири тўғридан-тўғри бош гапга боғланади. Эргаш гапларнинг бош гапга бундай боғланиши биргалик эргашиш ҳисобланади.
Тўғридан-тўғри бош гапга боғланиб келган эргаш гаплар биргалик эргаш гаплар дейилади.
Биргалик эргаш гапларнинг ҳар бири бош гапдаги биргина бўлакни изоҳлаб, бир хил сўроққа жавоб бўлса, улар уюшган эргаш гап дейилади. Ҳар хил сўроққа жавоб бўлиб келган эргаш гаплар уюшмаган эргаш гап дейилади.
2. Баъзан эргаш гаплар тўғридан-тўғри бош гапга боғланмасдан, бири иккинчисига кетма-кет боғланиб келади. Эргаш гапларнинг бош гапга бундай боғланиши кетма-кет эргашиш ҳисобланади.
Бир-бирига боғланиб келган эргаш гаплар кетма-кет эргаш гаплар дейилади.


66. Бир неча эргаш гапли қўшма гапларда тиниш
белгиларининг ишлатилиши

1. Биргалик эргаш гаплар ҳам, кетма-кет гаплар ҳам, кетма-кет эргаш гаплар ҳам бош гапдан, шунингдек, ўзаро бир-биридан вергул билан ажратилади.


Масалан: Ёзнинг кучи кетиб, ҳаво бир оз салқинлаган бўлса ҳам, қуёш ҳали ҳам кишининг бошидан олов қуйган каби куйдирар эди.
2. Такрорланмаган бириктирувчи боғловчили, шунингдек, айирувчи боғловчили уюшган эргаш гаплар орасига вергул қўйилмайди.
Масалан: Агар кимнинг усти очилиб қолган бўлса ё кимнинг тўни оловга яқинлашиб қолган бўлса, тезда бориб тузатар эди.


БОҒЛОВЧИСИЗ ҚЎШМА ГАП


67. Боғловчисиз қўшма гап ҳақида маълумот
Ўзаро боғловчисиз ёки боғловчи вазифасидаги сўзларсиз боғланган содда гаплардан тузилган қўшма гап боғловчисиз қўшма гап дейилади.
Боғловчисиз қўшма гап таркибидаги содда гапларнинг бир-бирига мазмун жиҳатидан муносабати қуйидагича бўлади:
1. Боғловчисиз қўшма гапларнинг бир тури боғланган қўшма гаплар оҳанги ёрдами билан тенг бўлиб, ундаги содда гаплар ўзаро санаш ёки зидлаш билан боғланган бўлади.
Масалан: Мана энди юрт тинч, шаҳримиз обод. Бир оз қор ёғди — совуқ бўлмади.
2. Боғловчисиз қўшма гапларнинг бир тури эса эргашган қўшма гапларга тенг бўлиб, ундаги содда гаплар ўзаро эргаштирувчи оҳанг ёрдамида боғланади.
Масалан: Қодиржоновнинг юраги шув этиб кетди: қўшниси Боқиев залдан чиқиб кетмоқда эди. Мен сендан сўрамоқчи эдим: бу зўр бериб ўқиётганларинг нима?



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling