Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet24/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

53. Тўлдирувчи эргаш гап
Бош гапнинг кесимини тўлдирган эргаш гап тўлдирувчи эргаш гап дейилади.
Тўлдирувчи эргаш гап кўпинча нимани? нимага? сўроқларига жавоб бўлиб, бош гапга -ки воситасида боғланади.
Масалан: Мен ишонаманки, сиз тилагингизга етасиз.


54. Аниқловчи эргаш гап
Бош гапнинг от ёки олмош орқали ифодаланган бирор бўлагини аниқлаган эргаш гап аниқловчи эргаш гап дейилади.
Масалан: Қайси синф биринчиликни олса, ўша синф мукофотланади.
Бу қўшма гапдаги эргаш гап (Қайси синф биринчиликни олса) бош гапнинг (ўша синф мукофотланади) от орқали ифодаланган эгасини (синф) аниқлаб келган.
Аниқловчи эргаш гап қандай? қайси? кимнинг? ниманинг? сўроғига жавоб бўлиб, бош гап билан қуйидагича боғланади:
1. Шарт майли қўшимчаси -са воситасида боғланади. Бунда кўпинча аниқловчи эргаш гап таркибида ким, кимки, кимнинг, қандай, қайси каби олмошлар; бош гап таркибида эса шундай, шу, ўша, унинг олмошлари мавжуд бўлади.
Масалан: Кимнинг сўзи тўғри бўлса, унинг халқ олдида эътибори юқори бўлади. Кенжа ботир илгари қайси йўл билан кирган бўлса, яна шу йўл билан дарвозабоннинг олдига чиқди.
2. -ки воситасида боғланади. Бунда кўпинча аниқловчи эргаш гап таркибида бундай, бош гап таркибида эса шундай олмоши мавжуд бўлади.
Масалан: Биз шундай каналлар, қурдикки, ота-боболаримиз бундай каналлар ҳақида фақат орзу қилган эдилар.


Ҳол эргаш гаплар
Ҳол эргаш гаплар бош гапдаги иш-ҳаракатнинг қандай ҳолда ва қандай шароитда бажарилганлигини билдиради.
Ҳол эргаш гапларнинг қуйидаги турлари бор:
1. Равиш эргаш гап.
2. Ўхшатиш эргаш гап.
3. Ўрин эргаш гап.
4. Пайт эргаш гап.
5. Мақсад эргаш гап.
6. Сабаб эргаш гап.


55. Равиш эргаш гап
Бош гапдаги иш-ҳаракатнинг қандай ҳолда бажарилганлигини билдирган эргаш гап равиш эргаш гап дейилади.
Равиш эргаш гап бош гапга равишдошлар орқали бирикиб, қандай? қандай қилиб? қай тарзда? каби сўроқларга жавоб бўлади. Равиш эргаш гапнинг кесими кўпинча -б, -иб билан ясалган равишдош орқали ифодаланади.
Масалан: Шу пайт ташқаридан бирдан шовқин-сурон кўтарилиб, ғорга ҳужум бошланди. Момақалдироқ гумбурлаб, ер-кўк шовқин-суронга тўлди.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling