Ўзбек тили грамматикаси


БИР ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАП


Download 271.5 Kb.
bet23/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

БИР ЭРГАШ ГАПЛИ ҚЎШМА ГАП


51. Эргаш гапнинг бош гапга боғланиш йўллари
Эргаш гап бош гапга қуйидагича боғланади:
1. Чунки, шунинг учун каби эргаштирувчи боғловчилар ва -ки боғловчиси ёрдамида боғланади.
Масалан: Маҳкам боғланг меҳнатга бел, чунки меҳнат билан яшнайди эл. Комил яхши билдики, яхши ўқиб яхши ишламаса, олим бўлиб етиша олмайди.
2. Боғловчи вазифасидаги гўё (гўёки), худди, деб, натижада каби сўзлар ёрдамида боғланади.
Масалан: Сиз кирдингизу, гўё харобага офтоб тушди. Вақт ўтмасин деб, дарсни мактаб кутубхонасида тайёрладим. Бу қурилиш шундайки, натижада халқ ана шу уч қувватни бирваракай эгаллайди.
3. Пайт, шарт ва ҳолат маъноларини англатувчи феъл шакллари (равишдош, сифатдош) ёрдамида боғланади.
Масалан: Гуллар очилганда ҳаммаёқ хушбўй ҳидларга тўлади. Китоб ўқисанг, дунёқарашинг кенгаяди.
Эргашган қўшма гап таркибидаги содда гаплар ҳеч қандай боғловчисиз боғланиши ҳам мумкин.
Масалан: Аҳмад, ҳар доим ёдингда тут: халқ мўъжизакор кучдир. Сув келди – нур келди. (Мақол.)


52. Эргаш гапнинг ўрни ва эргашган қўшма гапда
тиниш белгиларининг ишлатилиши
1. Эргаш гап бош гапдан олдин келади. Бунда эргаш гапдан кейин вергул қўйилади.
Масалан: Сув кўпайса, дарё тошади.
2. Эргаш гап бош гапдан кейин келади. Бунда бош гапдан кейин вергул қўйилади.
Масалан: Одил билдики, бу гап унга жуда зарур экан.
3. Баъзан эргаш гап бош гапнинг ўртасида келади. Бунда эргаш гап ҳар икки томонидан вергул билан ажратилади.
Масалан: Солижон, қуруқ янтоқ ва қамишларга ўт кетмасин деб, ўтни тепкилаб ўчирди.


Эргаш гапларнинг турлари
Эргаш гаплар мазмуни ва бош гапга муносабатига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1. Тўлдирувчи эргаш гап.
2. Аниқловчи эргаш гап.
3. Ҳол эргаш гап.
4. Натижа эргаш гап.
5. Шарт эргаш гап.
6. Тўсиқсиз эргаш гап.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling