Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet19/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

41. Шахси маълум гап
Бош бўлаклари мавжуд гапларда иш-ҳаракатни бажарувчи шахс маълум бўлади.
Масалан: Ўқувчилар мактаб ҳовлисида меҳнат қилмоқдалар.
Баъзан гапнинг эгаси мавжуд бўлмайди, аммо кесимдаги қўшимча иш-ҳаракатнинг бажарувчисини кўрсата олади.
Масалан: Эртага саёҳатга борамиз.
Эга ва кесими мавжуд бўлган ёки эгаси мавжуд бўлмаса хам, кесимидаги қўшимча орқали эгасини топиш мумкин бўлган гап – шахси маълум гап дейилади.


42. Шахси номаълум гап
Иш-ҳаракатнинг бажарувчи шахсини топиб бўлмайдиган гап шахси номаълум гап дейилади.
Шахси номаълум гапларда иш-ҳаракатнинг ким ёки нимага боғлиқлиги номаълум бўлиб, иш-ҳаракатни бажарувчи шахсни гапнинг мазмунидан ҳам, айтиб ўтилган гаплардан ҳам топиб бўлмайди.
Масалан: Илмни меҳнатсиз эгаллаб бўлмайди. Ойни этак билан ёпиб бўлмас. (Мақол)
Шахси номаълум гапнинг кесими одатда қуйидагича ифодаланади:
1. III шахс мажҳул нисбатдаги феъллар орқали ифодаланади.
Масалан: Соатли жадвалдан тўғри фойдаланилсин. Далаларида шира ва ўргимчак канага қарши курашда самолётлардан фойдаланилмоқда. Тайёргарликка ҳали жиддий киришилгани йўқ.
2. Шахси номаълум гапнинг кесими таркибида бўлади (бўлмайди), тўғри келади (тўғри келмайди) феъллари қатнашади.
Масалан: Меҳнатсиз роҳатга эришиб бўлмайди. Эҳтимол, уч-тўрт ой қолишга тўғри келади.


43. Шахси умумлашган гап
Мазмунан ҳар учала шахсга тааллуқли гап шахси умумлашган гап дейилади.
Шахси умумлашган гапнинг кесими одатда II шахс бирликдаги феъл орқали ифодаланса ҳам, мазмунан умумлашган бўлади.
Шахси умумлашган гаплар мазмунан умумга қаратилганлигидан одатда эга ифодаланмайди: Ҳурмат қилсанг, ҳурмат кўрасан.


44. Атов гап
Бирор нарса ёки ҳодисанинг ўзини эслатиб, аташ йўли билан ифодаланган гап атов гап дейилади.
Масалан: Дала. Ҳамма ёқда қизғин иш бормоқда.
Атов гап одатда бош келишикдаги от орқали ифодаланади.
Баъзан атов гап бирор нарса ёки ҳодисани кўрсатиб, унинг мавжудлигини англатади.
Масалан: Мана бепоён дала. Кучли тракторлар гувиллаб ер кўксини ёрмоқда.
Атов гап ўзига хос тамомланган оҳанг билан айтилади. Одатда атов гапнинг охирига нуқта қўйилади. Агар атов гап ҳис-ҳаяжон билан айтилса, бундай атов гапдан кейин ундов белгиси қўйилади.
Масалан: Салқин кеча. Шабада гул ҳидларини таратади. Баҳор! Қандай кўркам фасл!



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling