Ўзбек тили грамматикаси
Download 271.5 Kb.
|
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Э ука
- Шубҳасиз
- Эҳтимол
- Шунақа қилиб
31. Гапда ундовлар
Гап бўлаклари билан грамматик алоқага киришмайдиган аҳ, оҳ, уҳ, о, э, эй, уф, ҳаҳ, оббо, эҳа, ие, ура каби ҳис-ҳаяжон ундовлари гап бўлакларидан вергул ёки ундов белгиси билан ажратилади. Масалан: О, қандай соз ёзги кечалар! Барибир кечикдик, эҳ! Бу ундов сўзлар ундалма билан ёнма-ён келса, ундов сўз билан ундалма орасига вергул қўйилмайди: Эй меҳрибон она, мунча меҳрибонсиз нечун? Э ука, бу жуда осон. 32. Кириш сўз ва кириш гап Гапда сўзловчининг ўз фикрига муносабатини билдирган сўз кириш сўз дейилади. Масалан: 1. Шубҳасиз, кўприк шу ерга яқин жойда. 2. Эҳтимол, ҳозирча худди шундай деб даъво қила олмайман. Биринчи гапдаги шубҳасиз сўзи сўзловчининг ўз фикрига нисбатан қатъий ишончини, иккинчи гапдаги эҳтимол сўзи эса сўзловчининг ўз фикрига нисбатан гумонини англатиб келган. Кириш сўзлар турли маънони англатади. 1. Кириш сўз ачиниш ёхуд шодлик маъносини билдиради: афсус, афсуски, эсизгина, аттанг, бахтга қарши, бахтимга, бахтимизга каби. Масалан: Афсуски, чопиш мусобақасига иштирок эта олмадим. 2. Кириш сўз ишонч ва тасдиқни билдиради: албатта, шубҳасиз, ҳақиқатан ҳам, тўғри, майли, маьлумки каби. Масалан: Албатта, ҳар бир ўқувчи «4» ва «5» баҳога ўқиши керак. Маълумки, ҳазм қилиш аъзолари киши ҳаётида муҳим ўрин тутади. 3. Кириш сўз гумон, умид ёхуд таажжубни билдиради: эҳтимол, кошки, шояд, ажаб, ажабо, аттанг, шекилли, чамамда каби. Масалан: Эҳтимол, бугун келиб қолар. Чамамда, мени гуноҳкор қилмоқчи. 4. Кириш сўз баён этилган фикрнинг кимга қарашли эканлигини билдиради: менимча, менинг фикримча, унинг фикрича, унинг айтишича, айтишларича, билишимизча, унинг сўзига кўра каби. Масалан: Менимча, йигитнинг сиёсий саводи жойида. 5. Кириш сўз баён қилинган фикрнинг олдинги фикр билан боғлиқ эканлигини англатади: демак, шундай қилиб, умуман, аксинча, баъзан, акс ҳолда, ҳеч бўлмаганда, ниҳоят, хуллас, хуллас калом, шунингдек каби. Масалан: Шунақа қилиб, уч кун туриб қолдим. Хуллас, бизни ҳам бир оз хотиржам қилинг. 6. Баъзан кириш сўз тартибни кўрсатади: биринчидан, иккинчидан, учинчидан, охири, охирида, аввало каби. Масалан: Аввало, вазифани яхшилаб тушуниб ол. Сўзловчининг ўзи баён қилган фикрига қўшимча мулоҳазасини билдирган гап кириш гап дейилади. Масалан: Ҳамид, сен айтгандек, киши қариса, эзма, насиҳатгўй бўлиб қоларкан. Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling