Ўзбек тили грамматикаси


Уюшиқ бўлакларда тиниш белгисининг ишлатилиши


Download 271.5 Kb.
bet13/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

27. Уюшиқ бўлакларда тиниш
белгисининг ишлатилиши

1. Бириктирувчи боғловчилар (ва, ҳам, ҳамда) ва билан кўмакчиси орқали ўзаро боғланган уюшиқ бўлаклар орасига ёзувда вергул қўйилмайди.
Масалан: Менда ва бошқаларда «Ўтган кунлар» китоби ажойиб таассурот қолдирди. Синфга ўқитувчи ҳамда ўқувчилар киришди.Салима билан Карима дугона.
Агар ҳам боғловчиси такрорланиб келса, улар орасига вергул қўйилади.
Масалан: Алишер ҳам, Тоҳир ҳам таажжубланиб сўрашди. Хадича ҳам газетага, ҳам журналга обуна бўлган.
2. Икки уюшиқ бўлак бир-бири билан аммо, лекин, бироқ, балки зидловчи боғловчилари орқали боғланса, ўша боғловчилардан олдин вергул қўйилади.
Масалан: Қосим бир нима демоқчи бўлиб унга қараб турди, аммо гапирмади. Зокиржон ўзининг навқирон, лекин мазмундор ҳаётини эслади.
3. Такрорланиб келган ё, ёки, ёхуд, гоҳ, дам, баъзан каби айирувчи боғловчилар ёки инкор боғловчиси на ёрдами билан ўзаро боғланган уюшиқ бўлаклар бир-биридан вергул билан ажратилади.
Масалан: Мевазор ва гуллар орасида гоҳ қизил, гоҳ кўк, гоҳ сариқ ранглар кўзга ташланади. На cux куйсин, на кабоб.
Эслатма. Айирувчи боғловчилар такрорланмай ишлатилса, вергул қўйилмайди. Масалан: Хадича хола йилда бир ёки икки мартагина келар эди.
4. Уюшиқ бўлаклар боғловчисиз боғланса, ёзувда бир-биридан вергул билан ажратилади.
Масалан: Болаларим! Сизни кутар далалар, боғлар.


28. Уюшиқ бўлакларда умумлаштирувчи сўзнинг ишлатилиши
Умумлаштирувчи сўз гапнинг уюшиқ бўлакларидан ё олдин ёки кейин келиши мумкин. Гапнинг уюшиқ бўлаклари учун берилган сўроқ умумлаштирувчи сўзга ҳам қўлланади; умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлакларни жамлайди.
Масалан: Боғда мевалар: олма, ўрик, нок ва бодомлар бор. Ёшу қари, эркак, аёл – ҳамма меҳмонларни кутиб олишга пешвоз чиқибди.
Умумлаштирувчи сўз бирикмали бўлиши ҳам мумкин: Кишилар, хотинлар, болалар — кутиб олувчилар йўл бўйлаб чопдилар.
Умумлаштирувчи сўзлар кўпинча жамловчи отлар, белгилаш ва бўлишсизлик олмошлари орқали ифодаланади: Мевалар: олча, гилос ва олмалар гуллади. Шоҳрух Мирзо, Абулқосим Бобур Мирзо, Абусаид Мирзо — ҳаммаси йўлга равона бўлди. Ҳеч ким келмади: на Карим, на Собир, на Анвар.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling