Ўзбек тили грамматикаси
Умумлаштирувчи сўзларда тиниш белгиларининг ишлатилиши
Download 271.5 Kb.
|
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)
28. Умумлаштирувчи сўзларда тиниш белгиларининг ишлатилиши
1. Умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлаклардан олдин келса, умумлаштирувчи сўздан кейин икки нуқта қўйилади. Масалан: Ҳозир қурилишга турли материаллар: ганч, оҳак, ғишm, ёғоч, тахта ва бўёқлар келтирилмоқда. 2. Умумлаштирувчи сўз уюшиқ бўлаклардан кейин келса, умумлаштирувчи сўздан олдин чизиқча қўйилади. Масалан: Кексалар, ёшлар, эркаклар, хотин-қизлар ва ҳатто ўсмирлар – бутун халқ ватан равнақи учун курашмоқда. ГАП БЎЛАКЛАРИ БИЛАН ГРАММАТИК ЖИҲАТДАН БОҒЛАНМАГАН СЎЗЛАР Гапда гап бўлаги ҳисобланмайдиган ҳамда гап бўлаклари билан грамматик жиҳатдан боғланмайдиган сўзлар ҳам қўлланиши мумкин. Булар: ундалма, ундов, кириш сўз ва кириш гапдир. 29. Ундалма Сўзловчининг нутқи қаратилган шахсни билдирган сўз ундалма дейилади. Ундалма орқали сўзловчи ўз гапига тингловчининг диққатини жалб қилади. Ундалма одатда бош келишикдаги от ёхуд от вазифасидаги сифат ва сифатдошлар орқали ифода этилади. Масалан: Баҳор келди, қувнанг, ўртоқлар, Бахт куйини куйланг, ўртоқлар. Дўстлар билан даврага тушинг, Гул боғида ўйнанг, ўртоқлар. Ғайрат билан миниб отнинг белига, Азизим, қаерга талаб айладинг? Ундалма сўз бирикмаси орқали ҳам ифодаланади: Бу водийни, азиз ўртоқлар, марказий Фарғона дейдилар. Айрим ҳолларда, айниқса шеърий асарларда ундалма жонсиз нарсаларга ҳам қаратилади: Қуёш, нуринг тўкавер мўл-мўл! Баҳор, кетма бизнинг боғлардан! Таркибида ундалма бўлган гапларда эга кўпинча туширилади. Масалан: Ўқувчилар, сиз баҳорги таътилда саёҳатга чиқдингизми? – Ўқувчилар, баҳорги таътилда саёҳатга чиқдингизми? 30. Ундалмада тиниш белгиларининг ишлатилиши 1. Ундалма гапнинг бошида келса, ундан кейин вергул қўйилади: Бобо, тўқайда арслон бўладими? Гапнинг бошида келган ундалма ҳаяжон билан айтилса, ундан кейин ундов белгиси қўйилади ва гап бош ҳарф билан бошланади: Талаба ва ўқувчилар! Илм олинг! 2. Ундалма гапнинг ўртасида келса, ундалманинг икки томонига вергул қўйилади: Сўзла, кўзгужон, ҳақиқатни эт баён. 3. Ундалма гапнинг охирида келса, ундалмадан олдин вергул қўйилади, ундалмадан кейин эса, гапнинг мазмунига қараб, зарур тиниш белгиси қўйилади: Сени кўрмоқ учун бутун жаҳондан инсонлар келади, улуғ Тошкент. Эл-юрт учун қандай совға тайёрладинг, азиз дўст? Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling