Ўзбек тили грамматикаси
Боғланган қўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши
Download 271.5 Kb.
|
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳамма бир лаҳза тек қолиб
49. Боғланган қўшма гапларда тиниш белгиларининг ишлатилиши
1. Боғланган қўшма гап таркибидаги содда гаплар ўзаро бириктирувчи боғловчилар (ва, ҳам, ҳамда) ёрдамида боғланганда, содда гаплар орасига вергул қўйилмайди. Масалан: Абдуллоҳ уйига келди ва ухлашга ётди. 2. Боғланган қўшма гап таркибидаги содда гаплар ўзаро зидловчи боғловчилар (лекин, аммо, бироқ, балки) ёрдамида боғланганда шу боғловчилардан олдин вергул қўйилади. Масалан: Ўзбекистондаги қушларнинг кўпи кузда иссиқ томонларга учиб кетади, аммо улар баҳорда яна қайтиб келади. 3. Икки содда гап такрорланиб келган ё—ё, ёки—ёки, гоҳ–гоҳ, дам–дам, хоҳ–хоҳ, баъзан—баъзан каби айирувчи боғловчилар ёрдамида боғланганда такрорланиб келган боғловчидан олдин вергул қўйилади. Масалан: Ё борай, ё сен кел. Гоҳ китоб ўқилади, гоҳ шеър айтилади. ё, ёки боғловчилари такрорланмай қўлланганда вергул қўйилмайди. Масалан: Мен сеникига борайми ё сен бизникига келасанми? 4. Боғланган қўшма гап таркибидаги содда гаплар ўзаро -у, -ю, -да юкламалари ёрдамида боғланса, бу юкламалардан кейин вергул қўйилади. Масалан: Ота ўғлини қўлидан етакладию, бола юриб кетди. ЭРГАШГАН ҚЎШМА ГАП 50. Эргашган қўшма гап ҳақида маълумот Ўзаро эргаштирувчи боғловчилар ёрдамида боғланиб, эргаш ва бош гапдан тузилган қўшма гап эргашган қўшма гап дейилади. Масалан: Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштирдик, чунки мўл ҳосил учун ўз вақтида барча чоралар кўрилган эди. Бу эргашган қўшма гап таркибидаги қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштирдик гапи (бош гап), чунки мўл ҳосил учун ўз вақтида барча чоралар кўрилган эди гапи эса (эргаш гап) бўлиб, эргаш гап бош гапга чунки боғловчиси ёрдамида боғланган. Ўзича мустақил бўлиб, бошқа гапга эргашмаган гап бош гап дейилади. Бош гапга эргашиб, бош гапни ёки унинг бирор бўлагини изоҳлаб келган гап эргаш гап дейилади. Масалан: Ёрмат супа атрофига сувни қалин сепгач, улар супага ўтишди. Бу эргашган қўшма гап таркибидаги эргаш гап (Ёрмат супа атрофига сувни қалин сепгач) қачон? сўроғига жавоб бўлиб, бош гапдаги (улар супага ўтишди) иш-ҳаракатнинг пайтини билдириб келган. Эргашган қўшма гап таркибида бир ёки бир неча эргаш гап бўлиши мумкин. Масалан: 1. Ҳамма бир лаҳза тек қолиб, бирдан қаттиқ кулги кўтарилди. 2.Баҳор келса, гуллар очилса, бу жойлар ажойиб гулистонга айланади. Биринчи эргашган қўшма гапнинг таркибида битта эргаш гап, иккинчи эргашган қўшма гапнинг таркибида эса иккита эргаш гап бор. Шундай қилиб, эргашган қўшма гаплар таркибидаги эргаш гапларнинг сони жиҳатидан икки турли бўлади: 1. Бир эргаш гапли қўшма гап. 2. Бир неча эргаш гапли қўшма гап. Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling