Ўзбек тили грамматикаси


Ажратилган иккинчи даражали


Download 271.5 Kb.
bet17/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

35. Ажратилган иккинчи даражали
бўлаклар ҳақида маълумот

Маъно аҳамиятини бўрттириб кўрсатиш учун ажратиб айтилган гап бўлаги ажратилган иккинчи даражали бўлак дейилади.


Масалан: 1. Биз, олтита қиз, биринчи бўлиб бошқа мактабга ўтадиган бўлдик. Машинадан маҳалла раиси Эргаш ака – паканагина семиз одам тушди.
Биринчи гапдаги олтита қиз, иккинчи гапдаги паканагина семиз одам сўзлари ажратилган иккинчи даражали бўлаклардир.
Ажратилган бўлаклар оғзаки нутқда оҳанг ва бироз тўхташ орқали, ёзма нутқда эса тиниш белгилари орқали кўрсатилади.


36. Ажратилган тўлдирувчи
Тўлдирувчи қуйидаги ҳолларда ажратилади:
1. Тўлдирувчи ташқари, бошқа, кўра, ўрнига, устига, билан бирга, бир қаторда каби кўмакчи сўзлар орқали ифодаланганда ажратилади. Ёзувда бундай тўлдирувчилар вергул билан ажратилади.
Масалан: Мактабимизда, бичиш-тикиш тўгарагидан ташқари, математика ва адабиёт тўгараги мунтазам машғулот ўтказади.
2. Ўзидан олдинги тўлдирувчини изоҳлаган тўлдирувчи ажратилади. Ёзувда бундай тўлдирувчилар вергул ёки чизиқча билан ажратилади.
Масалан: Болаларнинг энг кичигини, Анварни, олдин кўрмабман. Мустақиллик янги давр кишисини – келажагимиз қурувчисини – дунёга келтирди.
Бундай ажратилган тўлдирувчи ўзидан олдинги тўлдирувчи билан боғловчи вазифасидаги яъни, шу жумладан, хусусан, айниқса каби сўзлар орқали бирикиши мумкин. Бунда боғловчи вазифасидаги сўздан олдин вергул қўйилади.
Масалан: Синф раҳбари синфбошига, яъни Баҳодирга ўқувчиларнинг билими ва одобини кузатиб бориш ҳақида топшириқ берди.


37. Ажратилган аниқловчи
Аниқловчи қуйидаги ҳолларда ажратилади.
1. Сифат ëки сифатдош орқали ифодаланган сифатловчи сифатланмишдан кейин келса, ажратилади.
Масалан: Акбар одобли, тарбияли, ақлли, зийрак ўқувчи.
2. Кишилик олмошидан кейин келиб, уни изоҳлаган бўлак ажратилади.
Бунда кишилик олмоши билан ажратилган изоҳловчи ўртасида яъни сўзи ҳам бўлиши мумкин.
Масалан: Биз, яъни ота-бола трамвайдан тушиб қолдик.
Одатда ажратилган аниқловчи гап бўлакларидан вергул билан ажратилади. Агар ажратилган аниқловчи гапнинг охирида келса ёки ажратилган аниқловчининг таркибида вергул бўлса, чизиқча қўйилади.
Масалан:
Заводларда йигитлар – илғор
Пўлат қуйиб, ҳаёт қуради.
Фабрикада қизлар – ижодкор
Озод меҳнат завқин суради.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling