74. Диалог(сўзлашув)
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг гапидан иборат бўлган кўчирма гап диалог дейилади.
Диалогда ҳар бир шахснинг гапи қўштирноқ ичига олинади ва бошқа шахснинг гапидан чизиқча билан ажратилади.
Масалан: Комила дарров ўрнидан туриб, очиқ деразага келди: «Хўш, Салимбой, нима гап?» – «Идорада сизни Сардор чақиряпти. Яна бир киши ҳам кутяпти». «Кел дастурхонга» – «Раҳмат» – «Кел, овқатлан» – деди Комила.
Бадиий асарда диалог одатда бошқачароқ ҳар қайси шахснинг гапи янги сатрдан бош ҳарф билан бошланади ва ундан аввал чизиқча қўйилади; қўштирноқ эса тушириб қолдирилади.
Нодир уришиб деди:
– Нега келдинг, кечқурун қалтираб, ёниб ётган эдинг- ку.
– Иссиғим пасайди, тузукман.
– Безгакни ҳазил фаҳмлама. Киши кучини суғуриб, шалпайтиради.
Қайт уйингга, ёт! – деди буйруқ оҳангида Нодир.
– Сизлар оғир ишда, мен уйда қандай ётаман. Барибир уйқум
келмайди, – деди Аброр ялинган товуш билан:
– Ўжарсан-да. Хўп, сувга туша кўрма, ариқни ёқалаб юр, сувга разм
сол; тошса, ўпирса, бизга айт, дурустми?
75. Ўзлаштирма гап ҳақида маълумот
Ўзгаларнинг шакли ўзгартириб берилган гапи ўзлаштирма гап дейилади.
Муллиф ўзлаштирма гапда ўзгаларнинг гапини мазмунан ўзгартирмай, унинг шаклини бошқача қилиб, ўз гапидек баён этади. Буни қуйидаги икки гапни қиёслаш орқали англаб олиш мумкин:
Кўчирма гап: «Бу йил ўтган йилдагидан ҳам яхши ўқийман» – деди Шокир.
Ўзлаштирма гап: Шокир бу йил ўтган йилдагидан ҳам яхши ўқишини айтди.
Тиниш белгилари
(асосий қоидалар)
Нуқта
Нуқта дарак гапнинг охирига қўйилади: Бир текис эсаётган шабада дарахт баргларини тебратар эди. Сой бўйи қишлоғи ширин уйқуда, фақат аллақаерда итлар ҳурийди.
2. Нуқта маслаҳат, орзу ёки илтимос мазмунини билдирган ундов гапнинг охирига қўйилади: Ҳакима, бу хатни ўқиб чиқсангиз. Бахтли, эркин умримиз узоқ йиллар этсин давом.
3. Нуқта тартибни билдирган рақамлардан кейин қўйилади: Ҳар бир ишчининг вазифаси:
1. Ҳалол меҳнат қилиш.
2. Маҳсулот сифатига эътибор бериш.
3. Корхона ишлаб чиқаришнинг илғори бўлишдан иборатдир.
Эслатма. Тартибни билдирган рақамлардан кейин ярим қавс қўйиш ҳам мумкин. Тартиб рақам ҳарфлар орқали берилса, ўша ҳарфдан кейин ҳамма вақт ярим қавс қўйилади. Бу икки ҳолатда ҳам қавсдан кейинги гап кичик ҳарф билан бошланади.
Сўроқ белгиси
Сўроқ белгиси сўроқ гапнинг охирига қўйилади.
Масалан: Бу бино қачон қурилган? Ўзинг тетикмисан? Ишларинг яхшиими?
Ҳам сўроқ, ҳам ундов мазмунини англатган гаплар охирига сўроқ ва ундов белгиси қўйилади.
Масалан: Қани ёшлик қайтиб келса?!
Do'stlaringiz bilan baham: |