Ўзбек тили грамматикаси


-дан қўшимчали сифатдошдан кейин буён, бери, сўнг, кейин


Download 271.5 Kb.
bet26/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

4. -дан қўшимчали сифатдошдан кейин буён, бери, сўнг, кейин каби сўзларни келтириш билан боғланади: Бир гал Олимбой қўй келтириб ташлаб кетганидан кейин, унинг ҳақида яна ғийбат бошланди.


59. Мақсад эргаш гап
Бош гапдаги иш-ҳаракатнинг мақсадини билдирган эргаш гап мақсад эргаш гап дейилади.
Мақсад эргаш гаплар нимага? нима учун? нима мақсадда? сўроқларига жавоб бўлади. Мақсад эргаш гап буйруқ майлидаги феълдан кейин деб ёки учун сўзини келтириш орқали бош гапга боғланади.
Масалан: Қушлар бизнинг боққа келсин деб, дарахт тепасига ин ўрнатдик. Экин сувни мириқиб ичсин учун, Раҳим уни секин, бир текис жилдиратишга уринарди.


60. Сабаб эргаш гап
Бош гапдаги иш-ҳаракатнинг сабабини билдирган эргаш гап сабаб эргаш гап дейилади.
Сабаб эргаш гаплар нима сабабдан? нима учун? сўроқларига жавоб бўлиб, шунинг учун, чунки, шу сабабли (сабабдан), учун сўзлари орқали бош гапга боғланади.
Масалан: Одил жуда одобли бола, шунинг учун уни ҳамма яхши кўради. Омонжон бошига каттакон оқ қалпоқ кийиб олгани учун, юзи кичкина кўринар эди.


61. Натижа эргаш гап
Бош гапдаги иш-ҳаракатнинг натижасини билдирган эргаш гап натижа эргаш гап дейилади.
Натижа эргаш гап натижада нима бўлди? сўроғига жавоб бўлиб, бош гап билан кўпинча шундай ... -ки, шу қадар ... -ки, шунчалик ...-ки, чунон ... -ки, натижада, оқибатда сўзлари ёрдамида боғланади. Бу сўзлардан шундай ... -ки, шунчалик ... ки, чунон...-ки бош гапнинг таркибида; натижада сўзи эса эргаш гапнинг таркибида келади.
Масалан: Шундай берилиб ишладики, терлаб кийим-боши шалаббо бўлиб кетди. Келаси йил ток кучланиб чунон ҳосил қилдики, баргидан ҳам узуми кўп бўлди.


62. Шарт эргаш гап
Бош гапдаги иш-ҳаракатнинг шартини билдирган эргаш гап шарт эргаш гап дейилади.
Шарт эргаш гап нима қилса? ёки қандай шарт билан? сўроғига жавоб бўлиб, бош гапга икки йўл билан боғланади:
1. Шарт майли қўшимчаси -са орқали боғланади. Бунда шарт майлидаги феълнинг маъносини кучайтириш учун баъзан эргаш гапда агар, мабодо сўзлари келади.
Масалан: Илдиз озиқ берса, новда кўкарар. (Мақол.) Агар эсон-омон қайтиб келсанг, манглайингни қайта-қайта силайман.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling