Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Глобаллашув 
 
Рақамли технологиялар ёрдамида айнан бир хил янгиликлар дунёнинг турли 
минтақаларидаги мамлакатлар аҳолисига телевизор орқали намойиш этилиши 
мумкин. Виртуал маконда миллий чегаралар йўқолиб, ахборот материалларидан 
исталган жойда фойдаланиш мумкин бўлмоқда. Интернет воситасида турли 
маданиятлар билан танишиш жараёни, анъанавий ОАВ орқали танишувдан тубдан 
фарқ қилади. Илгари инсонлар журналистлар тақдим этган ахборотга таянган. 
Бугун эса бутун сайёрамиз учун аҳамиятли бўлган воқеа ва ҳодисалар, масалан, 
иқлим ўзгариши, пандемия, биохилма-хилликка хавф кабилар хусусидаги ахборот 
глобал ОАВ орқали тез ва самарали тарқатилиши мумкин. Сиёсий ёки иқтисодий 
сабабларга кўра маҳаллий ва миллий аудиториядан пинхон тутилган ахборот 
блоглар воситасида, агар уларни ҳам ОАВ деб ҳисобласак, албатта, бутун дунёга 
узатилиши мумкин. Мустақил ОАВ – турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатини 
ифода этувчи гуруҳлар томонидан ташкил этиладиган ОАВ канали бўлиб, у реал 
воқеликни расмий ОАВлардан фарқли тарзда қабул қилади ва талқин этади. 
Тижоратлашув 
 
Реклама берувчилар томонидан ўтказиладиган босим журналистларни айрим 
баҳсли масала ва мавзуларни ёритмасликка мажбур этиши мумкин. Кенг оммага 
қизиқ бўладиган ахборот ўрнини аниқ аудиторияга мўлжалланган кўнгилочар 
материал эгаллайди. ОАВ фаолияти ижодий ва тижорат йўналишларининг аниқ 
чегараси йўқолаётган кейинги пайтларда бундай ҳодисалар тез-тез учрамоқда, 
медиаташкилотнинг тижорат манфаати янгиликларнинг мазмуни ва ёритилишига 
таъсир кўрсатиши кузатилмоқда. 
Шаҳар кўчалари ва веб-сайтлар эълонлар билан тўлиб тошган. Рекламанинг 
роли бугун анъанавий чегаралардан чиқиб бўлди. Бугун телевидение ва радио, 


39 
газета ва журналлар, махсус реклама тахталари реклама берувчиларни 
қаноатлантирмай қўйди. Энди веб-сайтлардаги махсус ойналар, уяли телефон ва 
бошқа портатив қурилмалар, ҳомийлик битимлари асосида кино ва телевизион 
асарлар орқали товар, маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги реклама, эълонлар кенг 
оммага етказилмоқда. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling