Я. Маматова, С. Сулайманова
Телекўрсатувларни томоша қилиш менинг дам олишимга ёрдам беради
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Х телевизион шоуси (ёшлар орасида машҳур бўлган шоу) ёшлар орасидаги муносабатларни том маънода талқин этади
- Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича тавсиялар: 5
- Давомийлиги
8. Телекўрсатувларни томоша қилиш менинг дам олишимга ёрдам беради.
Аниқлаштирувчи савол: Қандай телешоулар сизнинг дам олишингизга ёрдам беради? 9. Х телевизион шоуси (ёшлар орасида машҳур бўлган шоу) ёшлар орасидаги муносабатларни том маънода талқин этади. Аниқлаштирувчи саволлар: Ўйлаб топилган муносабатлар тасвирланиши (масалан, ТВ орқали) томошабинларнинг инсоний муносабатлар хусусидаги фикрларига қандай таъсир кўрсатади? Телевидение воситасида муносабатларни ёритишда ҳамма нарса тўғрими? Машқни бажаргандан сўнг аудиториянинг диққатини инсон томонидан унга медианинг таъсирини, жумладан, ижобий таъсирини англаб етиш муҳимлигига қаратинг. Медианинг таъсирини муҳокама қилишда барчанинг қатнашиши жуда муҳим, асосийси, тўғри ва нотўғри жавоблар йўқ. Ҳар бир иштирокчи алоҳида баҳоланади. Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича тавсиялар: 5: талаба барча фикрни батафсил изоҳлади. Барча саволларга батафсил ва тўлиқ жавоб берди. 4: талаба барча фикрни изоҳлади, ҳамма саволларга жавоб берди. 3: талаба фикрларни қисман изоҳлади, барча саволларга жавоб берди. 2: талаба фикрларни қисман ва саёз изоҳлади, саволларнинг бир қисмига жавоб берди. 1: талаба топшириқни бажармади. 5. Муаммолар қанчалик жиддий? Машғулот мақсади: талабаларни Интернетда қандай мушкул вазиятларга тушиб қолиш мумкинлигини тушунишга ўргатиш. 34 Давомийлиги: тахминан 20 дақиқа. Материаллар: жадвалда келтирилган вазиятлар карточкаларга ёзилган ҳолда бўлади. Интернетда унга вахшийларча муносабат кўрсатилган ҳайвон тасвирланган фотолавҳа пайдо бўлди. Талабалардан бири Facebookда ОАВда амалиёт ўташ шарт эмаслиги, амалиёт учун баҳони барибир қўйиб беришлари ҳақида хабар ёзиб қолдирди. Интернетда Эдвард Сноуденнинг жинсий ҳаёти ҳақида асоссиз миш – мишларга таянган хабар пайдо бўлди. Кимдир менинг Facebookдаги паролимни билиб олиб, менинг номимдан дўстларимга ҳақоратли хабарлар жўнатяпти. Синглим ўзининг блогида оиламиз ҳаётига оид ошкор этиш маъқул бўлмаган хабарларни эълон қилаяпти. Мен кимдир веб-сайт очиб, унда бизнинг курсдош қизимизнинг устидан кулаётганини билиб қолдим. Талабалардан бири Интернетга таътил пайтида олинган суратни жойлаштирибди. Суратда курсдош қизлардан бири жуда семиз кўриниб қолган, аммо талаба суратни олиб ташлашдан бош тортмоқда. Дўстим менга сурат жўнатди. Унда курсдош қизлардан бирининг боши эчкининг танасига ўрнатиб қўйилган экан. Мен синфимизнинг сайтлардан бирида ўз гуруҳи борлигини билиб қолдим. Мен ҳам шу гуруҳга қўшилмоқчи бўлгандим, рад жавобини олдим. Менинг уяли телефонимга бир ўспиринни вахшийларча дўппослашаётгани акс этган видеолавҳани жўнатишди. Мен ўз суратимни Интернетга жойлаштиргандим, синглимнинг дугонаси уни кўриб: “Опанг бунча семиз” дебди. Менинг икки дўстим онлайн ўйин ўйнашади. Мен ҳам уларга қўшилмоқчи эдим, улар кўнмади. Талабаларни жуфтликларга ажратинг. Ҳар бир жуфтликка биттадан карточка беринг. Карточкаларга Интернетда учраб турадиган вазиятлар ёзилганини тушунтиринг. Талабалардан худди шундай ҳолат ўзи билан содир бўлса, нима қилиши ҳақида ўйлаб кўришни сўранг. Аудиториянинг бир бурчаги ноқулайлик, иккинчиси эса қулайлик ҳудуди эканини қайд этиб, жуфтликлардан карточкада баён этилган вазиятдан келиб чиқиб, ўзи учун ана шу икки бурчакдан бирини танлашни сўранг. Жуфтликлар ўз жойини эгаллагандан сўнг, улардан карточкада баён этилган вазиятни овоз чиқариб ўқиб беришни илтимос қилинг. Ҳар бир вазиятда одам ўзини ноқулай сезмаслиги учун нима қилиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришни сўранг. Талабаларга мазкур вазиятга нисбатан тўғри ёки нотўғри ҳиссий муносабат бўлмаслигини, ҳар бир инсоннинг таъсирланиши индивидуал ҳодиса эканини тушунтиринг. Шундай аснода Интернетда онгли равишда ўзини тутиш ва бошқа инсонлар билан тўғри муносабатга киришиш амалиётини шакллантириш жуда муҳим эканлигини тушунтиринг. Сиз учун у қадар муҳим бўлмаган нарса бошқа биров учун нохушлик келтириши мумкинлигини, Интернет орқали уларнинг туйғуларини кўра 35 олиш мумкин эмаслигини эслатинг. Тўғри ёки нотўғри жавоб бўлмайди. Ҳар бир жуфтликнинг ишини баҳоланг. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling