Я. Маматова, С. Сулайманова
Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давомийлиги
Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича тавсиялар: 5: Жуфтлик тақдим этилган вазиятни жонли тарзда муҳокама қилди. Улар карточкада баён этилган вазиятга тушиб қолганда қандай йўл тутишдан келиб чиқиб, аудиториянинг тегишли бурчагини тўғри танлай олди. 4: Жуфтлик карточкада акс эттирилган эҳтимолий вазият билан боғлиқ ўз ҳиссиётини баён эта олди. Шу билан бирга қайд этилган вазиятдан келиб чиқадиган ҳар қандай оқибатлар эҳтимолини охиригача кўра олмади. 3: Жуфтлик мавзуни иштиёқсиз муҳокама қилди. У фақат зарур топшириқни бажарди. Жуфтлик карточкада баён этилган вазиятга тушиб қолганда қандай йўл тутишдан келиб чиқиб, аудиториянинг тегишли бурчагини тўғри кўрсата олмади. 2: Жуфтлик муҳокама мавзусидан четлади, муҳокама иштиёқсиз олиб борилди. Муҳокама натижалари ҳам юзаки. 1: Жуфтлик мавзуни деярли муҳокама қилмади, топшириқни бажаришда иштирок этмади, медианинг ўз ҳаётидаги ролини англаб етмади. 6. Тармоқ ахлоқ-одоби Машғулот мақсади: талабаларга Интернетдан фойдаланганда кибербуллингнинг олдини олиш учун маълум бир қоидаларга риоя этиш зарурлигини тушунтириш. Давомийлиги: тахминан 20 дақиқа. Материаллар: қоғоз ва ручка, катта ҳажмдаги қоғоз. Ушбу машғулотнинг мақсади бутун аудитория учун бир бўлган Интернетдан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқишдан иборат. Қоидалар катта қоғозга ёзилиб, ҳамма ўқий олиши учун деворга осиб қўйилади. Талабаларга виртуал маконда фойдаланувчилар, худди йўлларда ҳайдовчи ва пиёдалар учун умумий қоидалар мавжуд бўлгани каби, барча учун тааллуқли умумий қоидаларга риоя этиш шартлиги ҳақида сўзлаб беринг. Ушбу қоидаларга амал қилиш Интернетдан фойдаланишни барча учун ёқимли машғулотга айланишига ёрдам беради. Талабаларни тўрт гуруҳга ажратинг. Гуруҳлардан бошқа тингловчилар ҳам маъқуллайдиган қоидаларни муҳокама этишини сўранг. Улар икки ёки учта умум тан олинган қоидаларни қоғозга тушириши керак. Ҳар бир гуруҳ ўз қоидаларини овоз чиқариб ўқийди. Тренер эса уларни доскага ёзиб қўяди. Қоидаларни муҳокама қилинг. Уларнинг қай бири энг муҳим? Қандай муҳим қоидалар айтилмай қолган? Қоидалар бўйича бутун аудитория учун умумий бўлган қарор қабул қилинг. Уни қоғозга ёзинг. Охирида қоидаларни бузганларга қандай чора кўриш масаласини биргаликда муҳокама этинг. Муҳими, барча талабаларни муҳокама жараёнига жалб этиш. Нотўғри ва тўғри жавоб йўқлигини ёдда тутинг. Иштирокчиларни индивидуал равишда баҳоланг. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling