Я. Маматова, С. Сулайманова
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижаларни 5 дан 1 гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича тавсиялар: 5
- 3.Медиакундаликлар Машғулот мақсади
Асосий мақсад – талабаларни мазкур мавзу муҳокамасига жалб этиш.
Жуфтликлар иши баҳоланади. 31 Натижаларни 5 дан 1 гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) бўйича тавсиялар: 5: талабалар ёшларнинг медиалар билан муносабати характерини тушунади. Улар муҳим сўзларни тўғри танлаб, шарҳлаб берди. Улар ОАВнинг ўз ҳаётидаги ролини тушунади ва медиаларнинг партисипатив табиатига эътибор қаратишни ўрганиб олди. 4: талабалар ёшларнинг медиалар билан муносабати характерини тушунади. Аммо танланган ва шарҳлаб берилган муҳим сўзлар уларнинг тасаввурларини тўлиқ акс эттирмайди. Улар ОАВнинг ўз ҳаётидаги ролини тушунади ва медиаларнинг партисипатив табиатига эътибор қаратишни ўрганиб олди. 3: талабалар ёшларнинг медиалар билан муносабати характерини тўлиқ тушунмайди. Танланган ва шарҳлаб берилган муҳим сўзлар уларнинг тасаввурларини тўлиқ акс эттирмайди. Улар ОАВнинг ўз ҳаётидаги ролини ва медианинг партисипатив табиатини тўлиқ тушунмайди. 2: талабалар ёшларнинг медиалар билан муносабати характерини яхши тушунмайди. Танланган ва шарҳлаб берилган муҳим сўзлар уларнинг тасаввурларини акс эттирмайди. Улар ОАВнинг ўз ҳаётидаги ролини ва медианинг партисипатив табиатини яхши тушунмайди. 1: талабалар ёшларнинг медиалар билан муносабати мазмунини тушунмайди. Танланган ва шарҳлаб берилган муҳим сўзлар уларнинг тасаввурларини акс эттирмайди. Улар медианинг партисипатив табиатини тушунмайди. 3.Медиакундаликлар Машғулот мақсади: талабаларни медиалар билан ўзаро муносабати борасидаги одатлари тўғрисида фикр юритишга, уларни яратиш бўйича шахсий мотивларини, шунингдек, медиаларнинг жамоавий табиатга эга эканлигини тушунишга ўргатиш. Талабалардан уч кун давомида медиалардан фойдаланиш ҳақида кундалик юритишни сўранг. Улар медиадан фойдаланиш билан боғлиқ ҳар бир ҳолат бўйича қайдларни ёзиб бориши зарур. Хусусан, кундаликда қандай медиалардан, қанча вақт ва нима учун фойдаланишгани акс этиши керак. Улардан нималарни ўқиши, тинглаши, қандай ўйинлар ўйнаши, нималарни томоша қилиши, шунингдек, қанча вақтини ижтимоий медиа тармоқларида ўтказиши ҳақида ёзиб боришни сўранг. Бунда имкон қадар ҳаққоний бўлишни илтимос қилинг: ўзидан бошқа ҳеч ким кундаликни ўқимаслигини уқтиринг. Талабалардан қуйидаги саволларга ёзма жавоб беришни сўранг: 1. Медиа ёрдамида кўнгилочар эрмакларга қанча вақт сарфлайсиз? ОАВдан ахборот излаш учун фойдаланасизми? 2. Қандай медиа, коммуникация ҳолатлари ёки медиаматнлар шахсий фойдаланиш, қайсилари эса жамоавий фойдаланиш учун мўлжалланган? 3. Сиз медиа билан мулоқотга қанча вақт ажратасиз? Илтимос, медиадан фаол ва пассив фойдаланишга қанча вақт сарфланишини баҳоланг? 4. Сиз одатда медиадан қандай фойдаланасиз? 5. Ушбу машқни бажариш жараёнида сиз медиадан фойдаланишга оид бирор бир янги маълумотга эга бўлдингизми? Келгусида медиадан фойдаланишда сиз нималарга эътибор қаратасиз? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling