Я. Маматова, С. Сулайманова


Медиалардан фойдаланиш фаол тусга эга


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Медиалардан фойдаланиш фаол тусга эга 
 
Инсонлар телевизорни биргалашиб кўради, чатда дўстлари билан мулоқот 
қилади, бир бири билан интерфаол ўйин ўйнайди, хатто кинога бориш ҳам 
жамоавий тадбир ҳисобланади. Ёнимизда бошқалар бўлмаганида эса биз одатда 
медиага мурожаат қиламиз. Медиа воситасида инсонларда бирлашиш ҳисси 
мустаҳкамланади. Масалан, “Эзгулик” ёки “Бутун олам бирга” телеакциялари 
ёрдамида болаларни қутқариш, ёки “Ҳаёт учун!” хайрия марафони жараёнида буни 
кузатиш мумкин бўлган. Шундай экан, ёш журналистнинг матни реципиентда 
аудиториянинг муайян гуруҳига мансубликни шакллантиришга қаратилганини 
англаш лозим.
Бундай гуруҳлар аксарият ҳолларда медиаконтент таъсири остида ҳамда 
субмаданият маҳсули сифатида шаклланади. Дўстлар бир бирига телесериалларни 
ёки веб-сайтларни тавсия этиши, ўсмир атрофда ҳамма гапираётган видеони кўра 
олмагани учун ўзини ноқулай сезиши мумкин. Ва, аксинча, умумий медиа- тажриба 
муаммоларга сабаб ҳам бўлиши мумкин. Қизиқишлар, дўстлар, услублар ва 
интилишлар эса бизни худди шундай ишқибозликка эга инсонлар билан 
яқинлаштиради Шу билан бирга медиа танлови бизни мутлақо бошқа мазмун ва 
тоифадаги медиаконтентни истеъмол қилувчи инсонлардан фарқлайди. Интернет 
медиадан фойдаланишдаги иштирокимиз шаклларини ўзгартириб юборди. 
Интернет ва ўйинлар оламида ёшлар фаол етакчилик қилмоқда. Виртуал, интерфаол 
олам анаъанавий медиадан ҳам самаралироқ бўлиши мумкин. 
Мавзу бўйича топшириқ 
1. Ўз медиаконтентингиз билан қандай аудиторияга чиқаётганингиз тўғрисида 
ўйлаб кўринг. Демографик, ижтимоий ва психографик жиҳатдан бу инсонлар ким? 
2. Сиз журналист сифатида аудитория учун миллий миқёсдаги воқеа бўлган 
тадбирни ёритишда иштирок этганмисиз?


28 
3. Касбдошларингиз билан медиага алоқадор қандай мавзуларни муҳокама 
этасиз? 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling