Я. Маматова, С. Сулайманова


Ижодкор ёшлар медиаконтенти ўзликни англаш ва дунёқарашни


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Ижодкор ёшлар медиаконтенти ўзликни англаш ва дунёқарашни 
шакллантириш омили сифатида 
 
Ижодкор ёшлар бошқа тенгдошларидан ўзини намоён этишга бўлган алоҳида 
интилиши билан ажралиб туради. Ушбу жиҳат улар шахси ва касбий 
дунёқарашининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Медиалар эса улар турли 
роллар, моделлар ва тажрибалар воситасида ўзининг мақсад сари интилишини 
кўрсатиш учун универсал макон сифатида хизмат қилади. Бу ўринда гап ижодкор 
шахс мустақиллиги, фикр ва ҳис-туйғуларининг англанганлигини назарда тутувчи 
ўзлик ҳақида бормоқда. Шунинг асосида ижодкор ёшларда изчил тарзда юқори 
даражадаги мустақиллик, ўзини англаш ва аниқ натижаларни кўзлаш асосида юзага 
келувчи танқидий тафаккур шаклланади. 
Шубҳасиз, ёшларнинг ўзига баҳо бериши ва ўзлигини англаши ташқи 
таъсирлардан ҳоли бўлмайди. Медиа уларга ўзига хос тарзда босим ўтказади. Чунки 
одатда, улар ўзини намоён этаётган медиаресурс бошқаларнинг меҳнати маҳсули 
ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ўз ичига турлича йўналиш ва мазмундаги 
қадриятларни олган медиахабарларни танқидий кўриб чиқиш кўникмасининг 
мавжудлиги муҳим. Медиатаълим ижодкор ёшларнинг онгини, ўзига ва 
атрофдагиларга бўлган муносабатини ривожлантиришда, ўзини оламнинг бир 
қисми сифатида тасаввур этишида турли имкониятларни таклиф этади. 
Бу ўринда уларнинг ўзликни намоён этишнинг қудратли визуал воситаси 
бўлган ижтимоий тармоқлар фаолиятига аралашуви муҳим аҳамият касб этади. Шу 
маънода, уларда таниқли медиашахсларга тақлид қилишни эмас, балки ёш ўзининг 
феъл атворини, касбий қиёфасини, ижодий “мен”ини яратиш ва мустаҳкамлашга 
хизмат қиладиган шахсий хатти-ҳаракат моделини шакллантириш муҳимдир. 
Ёш журналистнинг ижодий қиёфаси шаклланишига қаҳрамонлар 
тимсолларининг таъсири 
 
Шубҳасиз, ижодкорнинг шахсияти шаклланишида қаҳрамон тимсоллари 
муҳим аҳамият касб этади. Аммо уларнинг таъсирига ҳаддан зиёд тушиб қолиш ҳам 
шахсий “мен”нинг ривожланишини чеклаб қўяди. Шу ўринда Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” 
асаридан қуйидаги фикрларини келтириш ўринли бўлади: “Маълумки, ҳар қандай 
касалликнинг олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет 
ҳосил қилинади. Биз ҳам фарзандларимизни Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга
ота–боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, таъбир 
жоиз бўлса, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни 
кучайтиришимиз зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни 
чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб 
етишсин”
6

6
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч.– Т.: Маънавият, 2008. – 119-б. 


24 
Соғлом тафаккур ёш авлодга медиаларнинг атрофидагиларга, уларнинг хатти-
ҳаракати ва интилишларига қандай таъсир кўрсатишини тўғри англаб етишига 
ёрдам беради. Шу боис, ёш журналист медиақаҳрамонлар тимсолини қабул 
қилишда худди бадиий асар қаҳрамонларида бўлгани каби ҳам ижобий, ҳам салбий 
жиҳатлар мавжудлигини англаб етиши зарур. Хусусан, қаҳрамонлар феъл-
атворининг медиаконтентдаги талқини реципиентнинг ўзига бўлган ишончини 
орттириши ҳам, аксинча, ўзи ва бошқанинг тимсолини ўз нуқтаи назаридан баҳолаш 
қобилиятини йўққа чиқариши ҳам мумкин. Шу туфайли ёш журналист доимий 
равишда ўз ижодий “мен”ини такомиллаштириши учун тинмай меҳнат қилиши 
талаб этилади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling