Эстетик ва креатив кўникмалар:
– Бўлажак журналист реал воқеликка асосланган фактлар ёрдамида сюжет ярата
олади. Сюжетни яратиш жараёнида қаҳрамонининг тажриба ва ҳиссиётларини ўзиники
билан таққослайди, яъни у шахсий қадриятларини медиада таклиф этилганлар билан
таққослашни билади.
– Медиаконтентдаги мантиқ, ҳиссиёт ва образларнинг тарозида тенг бўлишини
таъминлайди.
– Талаба медиаматнда ўз индивидуаллигини намоён қила олади.
– У амалиётда муаллифлик ҳуқуқларининг асосий тамойилларини қўллай олади.
Интерфаоллик кўникмалари:
– Талаба-журналист медиамаконда турли ролларни бажариши мумкин.
– Талаба медиаларда тақдим этилган турли қараш, нуқтаи назарларни қабул қилади
ҳамда баҳс-мунозараларда фаол қатнашади.
– У сўз эркинлиги тамойилини тўлақон тарзда тасаввур қилади ва ундан
фойдаланади, медиадаги хусусий ва оммавий макон фарқини тушунади, медиага жалб
қилинишнинг турли усулларини аниқлай олади.
– У вазиятга таъсир кўрсатишга қодир, медиа орқали мақсадли равишда мулоқотга
киришади ва турли ижтимоий муаммолар бўйича оммавий баҳслар давомида фаол
фуқаролик позициясини эгаллайди.
Хавфсизлик кўникмалари:
– Бўлажак журналист медиааудитория таркибини, унинг ижтимоий-демографик
тавсифини билади, ахборотнинг муайян аудитория гуруҳларига таъсири технологиясини
билади.
– У медиа фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билади ва улардан
фойдаланади.
– Ёш журналист Интернетда ишлаш жараёнида ахлоқ меъёрларига риоя қилади,
ахборотни ҳимоя қилади ва виртуал маконда ахборот конфиденциаллигини
таъминлайди.
Ахборотни бошқариш бўйича кўникмалар:
– Бўлажак журналист шахсий контентини тайёрлаш жараёнида турли манбалардан
олинган ахборот билан ишлашни билади. Шу билан бирга сараланган ахборотни қайта
ишлашни билади ва уни баҳолашда турли усуллардан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |