Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Бирламчи манбалар – бу оригинал манбалар бўлиб, улар ахборотни изоҳламайди. 
Бу тадқиқот ҳисоботлари, прайс-варақлар, нутқ матнлари, электрон хабарлар, оригинал 
санъат асарлари, қўлёзмалар, фотосуратлар, кундаликлар, шахсий мактублар, оғзаки 
ҳикоя/интервью ёки дипломатик ҳужжатлар бўлиши мумкин. Аксарият ҳолатларда ва 
муайян вазиятларда имкон қадар бирламчи ахборот манбаларидан фойдаланиш тавсия 
этилади.
Иккиламчи манбалар сифатида ахборотни етказиб берувчилар майдонга чиқади. 
Бу ҳолатда ахборот ўзгариши, таҳлил қилиниши ёки умумлаштирилиши мумкин 
(масалан, илмий китоблар, журналлар, танқидий таҳлил ёки маълумотлар талқини). 
Фойдаланишга тавсия этиладиган бирламчи манбалар иккиламчи манбаларга нисбатан 
ҳар доим ҳам ўзида нуфузли ёки холис ахборотни мужассам этмайди. Ахборотни 
субъектив баҳолаш ҳолатларини текширилган иккиламчи манбалардан фойдаланиб 


16 
бартараф этиш мумкин. Иккиламчи манба муайян соҳа ёки муайян вазиятдан келиб 
чиққан ҳолда белгиланиши мумкин. 
Учламчи манбалар – бу ташкил этилган ва ўзида бирламчи ҳамда иккиламчи 
манбалардаги ахборотни қайта ишлаб, ўзида мужассамлаган (масалан, рефератлар, 
библиография, турли қўлланмалар, энциклопедиялар, кўрсаткичлар, хронологик 
жадваллар, маълумотлар базаси ва ҳ.к.) манбалардир. 
 
1.5. МАС: компетенциялар ва асосий унсурлар 
 
Ахборот саводхонлиги 
 
Журналистнинг ахборот саводхонлиги қарор қабул қилиш ва борлиқнинг 
долзарб муаммоларини таҳлил қилиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 
ахборотни олиш, тушуниш, баҳолаш, мослаш, генерация қилиш, сақлаш ва намойиш 
қилиш учун керак бўлган билимлар, кўникмалар ва маҳорат мажмуасини билдиради. 
Бундай билимга эга бўлган журналист қуйидаги базавий кўникмаларга эга бўлади:
–танқидий тафаккур,
– ахборотни таҳлил қила билиш ва ундан кейинги босқичда материалда кўтарилган 
муаммони ҳал этишда фойдаланиш,
– мустақил таълим олиш қобилияти,
– давлат фаолияти ва демократик жараёнларда иштирок этишга имкон берувчи 
шахсий медиа-ресурсларни яратиш. Касбининг устаси бўлган журналист ўз олдига 
қўйиган мақсад- вазифаларидан келиб чиққан ҳамда ахлоқий қоида ва меъёрларга 
таянган ҳолда ахборотни қандай тўплаш, ундан фойдаланиш, уни синтезлаш ва ташкил 
этишни яхши билади. 
Журналистнинг ахборот саводхонлиги ўз ичига қўйидаги кўникмаларни олади: 
– ОАВ канали ахборот эҳтиёжларини аниқлаш/англаш: Унга нима керак? У 
қанддай муаммони ҳал қилишга уринмоқда?
– Аниқланган ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш: расмий ҳужжатлар, 
эксперт фикрлари, воқеа иштирокчилари, Интернет маълумотлари, радио- ва 
телесюжетлар, китоблар ва ҳ.к. Бирламчи, иккиламчи ёки учламчи манбаларнинг қайси 
биридан фойдаланиш зарур? Бу ҳам ахборот излаш жараёнига киради: Ахборотни 
қаерда излаш мақсадга мувофиқ? Ёрдам олиш учун кимга мурожаат қилиш лозим? 
– Ахборот сифатини таҳлил қилиш ва уни баҳолаш: ахборотнинг ишончлилиги ва 
ҳаққонийлигини аниқлаш. 
– Ахборотни ташкил этиш, сақлаш ёки архивлаш: кўплаб ахборот манбаларидан 
олинган ахборотни қандай қилиб самарали ташкил этиш мумкин? Яъни журналистнинг 
шахсий архивини яратиш ҳақида гап боради.
– Ахборотдан фойдаланишда ахлоқ меъёрларига риоя қилиш. 
– Шахсий ахборот контентини яратиш ва уни тақдим этиш усуллари.
Ахборот саводхонлиги журналист материалини тайёрлашда зарур бўлган муайян 
ҳажмдаги ахборот тўпланганини англаш имконини беради.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling