Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Ахборотга бўлган эҳтиёж – айнан маълум бир ижтимоий рол ва вазифаларни 
бажариш учун лозим бўлган ахборотни олишга бўлган эҳтиёждир. Аксарият ҳолларда 
истеъмолчи у ёки бу мақсадга эришиш учун нимани билиши зарурлигини англайди ва ўз 
қидирув ишини маълум бир натижага қаратади. Масалан, инфляция шароитида ҳар бир 
фуқарони нарх-навонинг ўсиши қизиқтиради. Абитуриент олий таълим муассасасига 
кириш қоидаларига оид барча маълумотни ўрганади. Тадбиркор ва молиячини биринчи 
навбатда биржадаги нарх котировкаси қизиқтиради.
Инсонга у ёки бу ахборот каналига мурожаат қилиш мақсади тушунарли. Танлов 
хабарнинг тўлалиги, манбанинг ишончлилиги ёки қизиқарлиги ва ҳ.к. асосида қилинади. 
Аммо бу ерда ҳам манбанинг ишончлигини чуқур ўрганиш лозим. Масалан, ўзини 
адабий танқидчи деб таништирган шахснинг янги адабиёт бўйича тавсиялари аввало 
муайян мақсадда берилган бўлиши мумкин.
Демак, ахборотни саралаш асосида унинг истеъмолчига хатто, ўзи тушунмаган 
ҳолатда ҳам қадрлилиги ётади. Ахборот манбасини баҳолашда аввало инсон ундан 
ахборотни нима мақсадда олаётганини аниқлаш зарур. Мазкур жараён ишончли ахборот 
манбаларини аниқлашга ёрдам беради. Масалан, қуйидаги саволларга жавоб топишга 
ҳаракат қилиш жоиз: ушбу ҳолатда қайси манба ахборот олиш учун энг ишончлидир? 
Қайси манбалар ҳаққоний, холис бўла олади? 
 
Ахборот манбалари 
 
Ахборот манбаси, одатда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ( яъни, кенг оммага 
қизиқ ва керак бўлган) ахборотга эга бўлган шахс ёки ташувчидир. Журналистикада 
ахборот манбалари анъанавий (расмий манбалар, яъни ҳужжатлар, ОАВ материаллари, 
ҳукумат қарорлари, ҳаётнинг ўзи ва ҳ.к) ва ноанъанавий (“ишонч телефонлари”, 
ижтимоий соғломлаштириш марказлари, ахлатхоналар, макулатура, иккиламчи хомашё, 
шиша қабул қилиш, машина ювиш ва ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, бозорлар ва ҳ.к.) га 
ажратилади. 
Контент (мазмун, тартиб, шакл) сифатига кўра манбалар уч тоифага бўлинади.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling