21
2-МОДУЛЬ.
ЁШЛАР ВА МЕДИА
Бугунги кунда ёшлар медиадан жуда кенг ва фаол фойдаланмоқда. Улар
ижтимоий тармоқларга уяли телефон орқали суратлар юборади, турли янгиликларга
муносабат билдиради, доимий равишда виртуал маконда мулоқотга киришади. Агар
катталар иш вақтини дам олиш вақтидан ажратишга мажбур бўлса, ёшлар онлайн ва
оффлайн тартибдаги фаолият ўртасига чегара тортиш заруратини ҳис этмайди.
Глобал тармоқдан ёш авлод вакиллари дунёнинг турли минтақаларида
яшайдиган
инсонлар билан мулоқотга киришиш учун фойдаланади.
Улар визуал ва
коммуникатив маданиятнинг янги тоифаси вакилларидир.
Ёшлар мода ҳақидаги блогни юритадиган ўспирин бу оламга ўз
таъсирини
кўрсата олишига, ёхуд ёш мусиқачи
MySpace тармоғи туфайли дунёга машҳур
бўлиб кетиши мумкинлигига ишонади. Улар учун “машҳур бўлиб кетиш” ўзини
намоён этиш, ҳамда шу орқали тор ёки кенг доирадаги одамлар, аксарият ҳолларда
тармоқлардан халқаро миқёсда фойдаланувчилар қўллаб-қувватлаши ва эътирофига
сазовор бўлишдан иборатдир.
Ёшлар учун медиадан фойдаланиш яққол ижтимоий
маънога эгалиги билан
ажралиб туради. Ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар айни дамда ўзидан олисда
бўлган яқинлари билан мулоқотда бўлиб туради, янги дўстлар орттиради. Улар
Интернетда турли ижтимоий ролларда ўзларини синаб кўриш имкониятига эга.
Уятчан ва камгап инсон тармоқда очиқ ва сергап бўлиб кетиши ҳам мумкин. Аммо
интерфаол мулоқот орқали барча ижтимоий кўникмаларга эга бўла
олиш мумкин
эмас. Шунинг учун ёшларнинг реал ҳаётда ҳам дўстлари бўлиши жуда муҳим.
Кўплаб ёшлар тармоқдаги дўстлари билан реал ҳаётда ҳам учрашиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: