27
аъзосининг, масалан, онлайн ҳамжамият аъзосининг фаолияти билан боғлиқ
саволларни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ.
Ҳар бир мақсадли аудитория гуруҳи медиа билан ўз муносабатларини
ўрнатади
“Медиа билан муносабат” деганда алоҳида олинган инсон ёки
ҳамжамиятнинг медиа билан ўзаро муносабати тушунилади.
Медиа билан
муносабат медиадан фойдаланиш даврийлиги,
медиаконтентни танлаш,
одамларнинг медиа ҳақидаги фикрлари, ёки улардан фойдаланиш кўникмалари
хусусидаги баҳсларни қамрайди.
Медиа билан индивидуал муносабат ҳар доим
инсон ва медиаматн ўртасидаги мулоқотни назарда тутади. Гап нима - далил ёки
тўқима – ҳақида кетаётганидан қатъий назар, инсон медиаматннинг мазмунини
шахсий қарашлари ва тажрибаси билан солиштириб кўради. Тадқиқотларнинг
кўрсатишича, инсонлар медиадан ўз қарашлари, қадриятлари ва ҳис- туйғуларига
мос келадиган қараш ва ғояларни танлашга мойил бўлар экан (дарвоқе, бу ҳол ҳам
анъанавий, ҳам янги медиалар учун бирдек хос).
Do'stlaringiz bilan baham: