56
2: талабалар
баҳсни берилган мавзу доирасида олиб боришга қийналди, ундаги
иштироки суст. Муаммолар ва сервисдан фойдаланиш имкониятларининг таҳлили
юзаки.
1: талабалар таклиф этилган масала муҳокамасида деярли қатнашмади. Улар
эҳтимолий муаммо ва имкониятларни аниқлай олмади ва гуруҳ ишида қатнашмади.
Хусусий мулкнинг йириклашуви (концентрацияси)
Машғулот мақсади: хусусий мулк йириклашувининг
медиага таъсирини
англаш.
Давомийлиги: 20 дақиқа атрофида.
Мавзу бўйича материаллар: Интернетга уланган компьютерлар.
Талабалар
фаолиятини
ўрганиши
лозим
бўлган
бир
нечта
медиакомпанияларни танланг. Аудиторияни жуфтликларга бўлинг. Ҳар бир
жуфтлик Интернетда топилган маълумотлар асосида маълум бир медиакомпания
фаолиятини ўрганиши лозим (АҚШ, ГФР, Буюк Британия, Россия ва б.нинг етакчи
медиакомпаниялари).
Талабалар қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим:
– Мазкур компания қайси ОАВдан фойдаланади?
– Компания бошқа тижорат соҳаларида ҳам фаолият юритадими?
– Мазкур компанияга тегишли турли
медиаларда битта контентдан
фойдаланиш мисолларини келтиринг.
– Медиа истеъмолчилари учун хусусий мулк йириклашуви қандай оқибатларга
олиб келиши мумкин?
Машғулот якунида талабаларнинг ҳар бир компания бўйича хулосаларини
келтиринг. Агарда баҳс жараёнида муайян жиҳатлар қолдирилган бўлса,
уларни
кўрсатинг.
Ушбу машғулотнинг яна бир мақсади - талабаларни медиа компаниялар
фаолиятига доир муҳокамага жалб этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: