Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Давомийлиги: 20 дақиқа атрофида. 
Мавзу бўйича материаллар: Интернетга уланган компьютерлар. 
Контент ишлаб чиқаришга талабаларни жалб қиладиган иккита газетани 
тайёрланг.
Аудиторияни жуфтликларга ажратинг. Талабалардан газеталарнинг онлайн 
кўринишини ўрганишини талаб этинг. Улардан қуйидаги саволларга жавоб 
беришни сўраб, жавобларни матн таҳриридан фойдаланган ҳолда ёзиб қўйинг: 
– Газетани яратишда талабалар қай тарзда жалб қилинади? 
– Қайси газета буни яхшироқ уддалайди? Нима сабабдан?
– Нима сабабдан газеталар ўз ўқувчиларини контент яратгани учун 
рағбатлантиради?
–Ушбу газеталар контентини яратишда муштарийлар қатнашмаса, улар қандай 
кўринишда бўлар эди?
Талабалардан ўз жавобини сизга электрон почта орқали юборишини сўранг. 
Баҳо жуфтликларга қўйилади.
Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо) 
бўйича тавсиялар: 
5: талабалар газетада муштарийлар иштирокининг барча турини аниқлади. 
Уларнинг жавоби чуқур таҳлилга асосланган.
4: талабалар газетада муштарийлар иштирокининг деярли барча турини 
аниқлади. Уларнинг жавоби таҳлил натижаларига асосланган. 
3: талабалар газетада муштарийлар иштирокининг ҳамма турини аниқлай 
олмади. Жавобда ўз таҳлилларидан кам фойдаланган.
2: талабалар газетада муштарийлар иштирокининг фақатгина бир неча турини 
аниқлади, жавобда таҳлил деярли йўқ.
1: талабалар янгилик контентини яратишда муштарийлар иштироки 
заруратини англамади.
Медиатехнологиялар кундалик ҳаётда 
 
Уйга топшириқ 
Мақсад: талабаларга турли ҳаёт босқичларида уларга медиа технологиялар 
қандай таъсир кўрсатишини тушунтириш.
«ОАВ аҳамияти» ва «Электрон шаклдан рақамли форматга» матнларини 
ўқинг. Талабалардан ота-оналари (бобо ва бувилари) билан уларнинг ёшлигида 
мавжуд бўлган медиа дунёси ҳақида суҳбатлашишни сўранг.
– Қайси телевизион дастурлар, фильмлар ва китоблар уларга ёққан?
– Улар дунёда бўлаётган воқеалар ҳақида қай тарзда маълумот олган?
– Уларнинг кундалик шахсий ва касбий ҳаёти коммуникацион 
технологияларнинг ривожи натижасида қай тарзда ўзгарган?
Талабалардан интервью асосида ярим бетдан кўпроқ бўлган матн тайёрлашни 
сўранг. Улар ўзининг медиадан фойдаланиш тажрибасини суҳбатдошлари 
тажрибаси билан таққослаб кўрсин. Уларда қандай ўхшашлик ва тафовутни 
аниқланди? Турли авлодларга медиатехнологиялар қандай таъсир кўрсатган?
Баҳолар индивидуал тарзда қўйилади.


55 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling