Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо)
бўйича тавсиялар:
5: талаба ОАВ ўртасидаги фарқни турли қарашлар воситасида таҳлил қилди,
барча саволларга тўлиқ жавоб берди.
4: талаба медиамуҳитдаги тафовутни турли нуқтаи назардан кўриб чиқди.
Мазкур машқни бажариш жараёнида у янги медиа технологияларни ривожи ҳақида
ўзи учун янги билим олди, аммо жавоби янада тўлиқ бўлиши мумкин эди.
3: талаба турли ОАВ ҳақида юзаки фикр юритди. Унинг жавоби
медиатехнологиялар ривожи бўйича баъзи қарашларга таянган.
2: талаба ОАВнинг турлилиги ҳақида фикр юритди, аммо машқни бажариш
жараёнида кўп нарса ўрганмади.
1: талаба жавоби қисқа, машқни бажариш жараёнида у бирор нарса ўргангани
ҳақида фикр билдириш қийин.
Ижтимоий медиани баҳолаш
Машғулот мақсади: талабаларни ижтимоий медиани танқидий баҳолашга
ўргатиш.
Давомийлиги: 20 дақиқа атрофида.
Мавзу бўйича материаллар: Интернетга уланган компьютерлар.
«Медиаларнинг ижтимоий мазмуни» матнини ўқинг. Бир нечта ижтимоий
медиани танланг. Талабаларни жуфт тарзда бўлинг. Ҳар бир жуфтлик ижтимоий
медиа сервис(хизмат)ни таҳлил қилиб, қуйидаги саволларга жавоб беради:
– Мазкур медиасервисдан нима мақсадда фойдаланилади?
– У ижтимоий ва касбий журналистика коммуникацияларига қандай
имкониятларни яратади?
– Журналист нуқтаи назарини баён этишда ундан қай тарзда фойдаланиш
мумкин?
– Ушбу сервисдан фойдаланишда қандай муаммолар вужудга келиши мумкин?
Машғулотнинг якуний қисмида ҳар бир жуфтлик ўз таҳлили натижаларини
тақдим этиши лозим. Мазкур машғулотнинг яна бир мақсади – таҳлил жараёнига
барча талабаларни жалб этиш.
Натижаларни 5дан 1гача бўлган шкалада баҳолаш (5- энг юқори баҳо)
бўйича тавсиялар:
Do'stlaringiz bilan baham: |