Я. Маматова, С. Сулайманова


Маъно контекст билан белгиланади


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

 
Маъно контекст билан белгиланади 
 
Ёшлар сленги(ўзига хос сўзлашув услуби) ўзаро муносабат натижасида 
мазмун ўзгаришининг яққол мисоли бўлиши мумкин. Ёшлар бошқа авлод 


60 
вакилларига тушунарсиз бўлган айрим сўзлардан фойдаланади ва ушбу сўзларни 
аслича эмас, балки бошқа маънода қўллайди. Кулгу ҳам контекстга боғлиқ бўлади: 
у ҳазилни сўзловчи ва тингловчининг ўзаро муносабати асосига қурилади. Бу 
жанрдан, масалан, рекламада фойдаланиш мушкул, чунки кулгу ҳақидаги тасаввур 
турли халқларда турлича талқин этилади. Масалан, инглизлар ҳангомаси бир қадар 
босиқ бўлиб, бошқа анъаналар руҳида тарбияланган киши уни тушуниши мураккаб 
кечади. Сўз ва тасвир мазмунини эса уларни ўраб турган контекстдан тиклаб олиш 
мумкин. Масалан, киноматографиянинг ўзига хослиги иккинчи даражали деталлар 
тасвир ортида қолишини талаб этади. Айтайлик, агар фильмдаги аёл қаҳрамоннинг 
кўнгли беҳаловат бўлаётган бўлса, бу унинг ҳомиладорлигини билдиради. Ҳаётда 
эса ҳар доим ҳам кўнгил айниши ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлавермайди. Демак, 
сўз ва тасвир маъносини уни ўраб турган сўз ва тимсоллар доирасида, шунингдек, 
жанрнинг кенг маънодаги контекстида қабул қилиш жоиз. 
Мавзу бўйича топшириқ 
1-машқ. Интернетдан қизиқарли эълон топиб, унинг денотацияси ва 
коннотациясини таҳлил қилинг. 
2-машқ. Айрим танқидчилар медиаларда воқеа-ҳодисалар, хусусан, табиий 
офатлар қандай тасвирланаётганидан ташвиш билдирмоқда. ОАВда кундалик 
воқеаларнинг ёритилишини ўрганиб чиқинг ва бундай ташвишлар қанчалик асосли 
эканига баҳо беринг. Бу каби фалокат ёки фожиаларнинг иштирокчилари бўлган 
инсонларнинг ушбу хабарларга муносабатини муҳокама қилинг. Журналистлар 
томонидан воқеа-ҳодисанинг ҳиссий таъсирини тасвирлашда қўлланиладиган 
стратегияларни, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқига риоя этилишини ва шахсий 
қадр- қиммат ҳиссини таҳлил қилинг. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling