Я. Маматова, С. Сулайманова


Денотация ва коннотациялар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Денотация ва коннотациялар 
 
Гарчи ҳаммамиз умумий денотацияларга (маълум бир ҳодисанинг мазмунига 
мос тасаввурларга) эга бўлсак-да, репрезентациялар (яъни, тақдим этилган 
хабарлар) аниқ белгиланган чегараларга эга бўлмайди. Денотациялар тасвирдаги 
инсонларни, атроф-муҳитни таниганимизда ёки бизда маълум бир ҳодиса билан 
боғлиқ тасаввурлар пайдо бўлганда юзадаги мазмунни визуал англаш жараёнида 
ҳосил бўлади.
Коннотациялар эса аксинча, матнни ўқиш мобайнида ёки тасвирни томоша 
қилаётган шахснинг маданий ва индивидуал ўзига хослиги билан боғлиқ бўлади. 
Умуман олганда, улар реципиентнинг у ёки бу медиаматн томонидан юзага 
келтирилган тасаввурларидир. Масалан, “куз” сўзи хотиржамлик, сокинлик, ҳаётий 
кучга тўлиқлик, табиатнинг сеҳрли ҳолати, эртакона янги йил олди кайфияти ва 
бошқа ҳисларни уйғотиши мумкин. Шу билан бирга ушбу сўз яқинлашиб келаётган 
касаллик, маъюслик, сиқилиш, намгарчилик билан боғлиқ туйғу ва ҳисларни ҳам 
уйғотади. Бу ҳол сўзнинг коннотацияси билан боғлиқ. Баъзида коннотациялар 
денотацияга нисбатан кўпроқ кучга эга бўлади. Амалда эса коннотация ва 
денотация бир биридан ажрамайди. Демак, тасвирларнинг коннотациясини англаб 
етишни ўрганишимиз мумкин. Визуал саводхонлик нафақат денотация мазмунини 
кўриш, балки коннотацияларнинг юзага келиши механизмларини ҳам тушуниш 
имконини берадиган кўникма ҳисобланади. Коннотациялар аксарият ҳолларда, 
масалан, рекламада қўлланиладигани каби маълум бир композиция ёки ранглар 
воситасида яшашга даъват этиши ҳам мумкин. Шу боис бўлғуси журналистга 
ахборотни визуал қабул қилиш асослари борасида билим ва тасаввурларни бериш 
ҳам жуда муҳим. Бу эса ёш мутахассисларга ахборотнинг тасаввурий-кодли 
қаторини англаш имконини беради. Жумладан, ушбу омил дизайнер ва 
саҳифаловчиларнинг газета, журнал, веб-нашр ва бошқа ОАВнинг ранглар 
сиёсатини белгилаб олишида жуда қўл келади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling