Я. Маматова, С. Сулайманова
Медиа ва ахборот саводхонлиги кўникмаларини
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
5.3 Медиа ва ахборот саводхонлиги кўникмаларини шакллантиришда кутубхоналарнинг аҳамияти Замонавий жамият ахборотга асосланган. Ғарб мамлакатларида бугун ахборот олиш имконияти эмас, балки унинг ҳаддан ортиқ кўплиги муаммо туғдираётгани кузатилмоқда. Кўп ҳолларда оммабоп ахборотлар уммонидан релевант ахборотни ажратиб олиш жуда мушкул кечмоқда. Манбаларнинг мувофиқлашмаганлиги, хилма–хиллиги ва ишончсизлиги ахборотни ташкил қилиш ва бошқаришни мураккаблаштирмоқда. Шундай экан, ишончли ахборотни танлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштиришга катта эътибор қаратиш талаб этилади. Бундан ташқари, ахборотни аксарият ҳолларда мутахассислар эмас, балки ҳаваскорлар тайёрлаётгани боис, унинг сифатига ҳам алоҳида эътибор бериш зарур. Ўқиш жараёнида танқидий ёндашиш, матн ва унинг манбасини таҳлил қилиш зарур бўлади, чунки ахборот яратувчисининг нуқтаи назарини акс эттириши ва манфаатларига хизмат қилишини унутмаслик лозим. Ахборотни танқидий қабул қилиш бўлғуси журналист ахборот саводхонлигининг даражасини белгиловчи омил ҳисобланади. Ахборот ҳажми ортиб боргани сари унинг ўлчамлари доираси ҳам ортиб бораверади. Босма нашрлардан ташқари овозли, графика ва бошқа турдаги рақамли материаллар сони ҳам ортиб бормоқда. Технологиялар тараққиёти самараси ўлароқ ахборот оқими тезлиги ҳам беқиёс тарзда ошмоқда. Бундай шароитда фойдаланувчилардан мультимедиа контентидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш ҳамда янги технологиялардан хабардорлик талаб этилади. Кутубхоналар мисолида оладиган бўлсак, бу нафақат янгича шакл ва ўлчамларга ўтишни, балки ўқувчиларга янги тизимлардан фойдаланишга ёрдам беришни ҳам назарда тутади. Бу маънода педагогларнинг фойдаланувчиларни ўқитиш соҳасида, жамоатчилик билан алоқалар ва реклама соҳаларида чуқур билимга эгалиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Ахборот хизматлари бугунги кунда жамиятнинг барча тармоқларига кириб бораётган ва ривожланаётган соҳа сифатида тан олинган. Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда вазирлик, муассаса ва идоралар томонидан ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу кутубхона тизимига ҳам тааллуқли. 85 Фуқаролар ва ёшларнинг медиа ва ахборот саводхонлигини таъминлашни ташкил этиш имкониятларининг яққол намунаси сифатида Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонани келтириб ўтиш мумкин. Бугун кутубхона фонди, шу жумладан каталоглар, хорижий ва бошқа тиллардаги адабиётлар рақамли форматга ўтказилмоқда, бу эса ёшларга ушбу контентдан ўзи учун маъқул бўлган шаклда фойдаланишга кенг имкон очмоқда. Кутубхона фаолиятида қўлланилаётган энг янги ахборот коммуникация технологиялари талабалар ва бошқа фойдаланувчиларга бу ерда шахсий фойдаланувчи кабинетларини яратиш имконини юзага келтирди. Бу кабинетга улар ўзи учун зарур бўлган барча ахборотни жамлаши, у ёки бу китобни, хорижий кутубхоналардан ҳам буюртириши мумкин. Бундан ташқари, кутубхона фойдаланувчиларида шу ерда шахсий ижодий контентини яратиши ва уни анъанавий қоғоз ёки электрон шакли мавжуд бўлган “Кутубхона.uz” журналида эълон қилиши учун қолдириш имкони ҳам мавжуд. Мамлакатимиз бўйлаб ахборот ресурс ва ёшлар марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Агарда мазкур билим, маърифат ва зиё ўчоқларида иш тўғри ташкил этилса, амалда улар медиа ва ахборот саводхонлиги марказларига айланиши мумкин. Бундан ташқари, деярли барча таълим муассасалари, жумладан, олий, ўрта ва ўрта-махсус таълим муассасалари ўз веб-сайтларига эга бўлиб, уларнинг барчаси ягона ZiyoNET Миллий таълим тармоғига бирлаштирилган. Таълим муассасалари таркибида медиамаҳсулотларини ташкил этишнинг ижобий натижаси сифатида ижодкор ёшларнинг медиаконтент яратишга қаратилган лойиҳалардаги фаол иштирокини кўрсатиш жоиз. Дарвоқе, уларнинг энг саралари ҳар йили “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг махсус совринлари билан тақдирланади. Буларнинг барчаси республикамиз таълим тизимида медиа ва ахборот саводхонлигини таъминлаш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди. Ўзбекистон олий таълим тизимида мана уч йилдирки, ўқув семестрининг биринчи ҳафтасида “Олий ўқув юртида ўқиш қандай ташкил этилган?” номли семинар-тренинг ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Бунда модулларнинг каттагина қисми ОЎЮ ҳам, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона доирасида ҳам мавжуд ресурслардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга бағишланган. Ушбу семинар-тренингларга медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича бир нечта модулларни киритиш ҳисобига мазкур ҳайрли амалиётни кенгайтириш мумкин бўлади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling