Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

ГЛОССАРИЙ 
 
АКТ – ахборот коммуникация технологиялари, ахборотга ишлов бериш ва 
коммуникацияни таъминлаш учун зарур бўладиган барча техник воситаларни, 
жумладан компьютерлар ва тармоқ жиҳозларини, шунингдек, зарур дастурий 
таъминотни ҳам англатади. Яъни, ахборот технологияларининг барча турини, 
шунингдек, телефон, радио ва телевидение ҳамда ахборотни аудио- ва видео 
жиҳатдан қайта ишлаш ва узатиш учун зарур бўладиган технологияларни назарда 
тутади. 
Ахборот бозори – ахборот ишлаб чиқариш ресурслари сотиб олинадиган ва 
ахборот маҳсулотлари сотиладиган иқтисодий макон. 
Ахборотни бошқариш – ахборотни ундан фойдаланишни енгиллаштирадиган 
тарзда сақлаш, излаш ва янгилаб туриш. Ахборотни излашдан ташқари уни 
танқидий баҳолаш ва бошқа ахборот билан таққослаш ҳам тушунилади. 
Ахборот макони – жамиятнинг ахборот ва телекоммуникация ресурслари
телекоммуникация инфратузилмаси, ОАВ ва бошқа таркибий бирикмалар 
кирадиган макон. 
Ахборот ресурслари – янги ОАВнинг даромадли фаолият кўрсатишини 
ташкил этиш ва кундалик фаолиятни муваффақиятли давом эттириш учун зарур 
воситалар. Улар моддий-техник, молиявий, ахборот, реклама ва инсон ресурсларига 
ажратилади. 
Ахборот ресурслари самарадорлигини белгилаб берувчи омиллар:
ресурсларнинг тўпланиш ҳажми, ахборот қиммати, янгиланиши ва айланиши 
тезлиги, шунингдек, жамият аъзолари ўртасида ресурсларнинг фаол алмашиниши.
Ахборот саводхонлиги – муаммоларни таҳлил қилиш ва қарорлар қабул 
қилиш мақсадида ахборотни олиш, тушуниш, мослаштириш, яратиш, сақлаш ва 
тақдим этиш учун зарур бўлган компетенциялар (билимлар, кўникмалар ва 
қарашлар) мажмуи. Ушбу компетенциялар ҳар қандай таълим доирасида, ўқув ва 
касбий муҳит ёхуд ўз устида ишлаб малакасини ошириш жараёнига тааллуқлидир. 
Блог – одатда бир киши томонидан юритиладиган веб-сайт. Блогда воқеалар 
шарҳи, уларнинг тафсилоти, фотосурат ёки видеолар эълон қилинади. Блогга кирган 
инсонлар ундаги материалларга ўз муносабатини ёзиб қолдириши мумкин, аммо 
блогни фақат унинг эгасигина таҳрир қила олади. Блогни баъзида электрон ёки 
“жонли журнал” деб ҳам атайдилар. 
Бозор – маҳсулотларга талаб, нарх ва таклиф шаклланувчи, маҳсулот 
айланмасининг соҳаси. Бозор фаолияти иккита асосий қонуниятга бўйсунади: нарх 
қонунияти ва талаб қонунияти.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling