Я. Маматова, С. Сулайманова
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Истеъмол бозори
- Коммуникация
- Конвергенция
- Корхона
Ижтимоий ахборот – аҳоли ва жамият учун долзарб аҳамиятга молик, муҳим
бўлган ва турли манбалардан олинган ахборот. Ижтимоий медиалар – Интернетда мавжуд тармоқ ва хизматлар бўлиб, улар интерфаол коммуникациялар ва шахслараро муносабатларни, фойдаланувчилар томонидан контент яратиш ва ундан биргаликда фойдаланишни, тақдим этиладиган ахборотга асосланган хизматларни яратишни таъминлаб беради. Ижтимоий медиаларга Wikipediaда контентдан ҳамкорликда фойдаланишни, Facebookда ўзаро ижтимоий ҳамкорликни ва мунозара клубларини мисол сифатида келтириш мумкин. Истеъмол бозори – ахборот бозорининг бир қисми бўлиб, у маълум бир жуғрофий маконда ахборот маҳсулотлари харидорларини бирлаштиради. Иқтисодий манфаатлар – мулкчилик муносабатлари тизими ва ижтимоий меҳнат тақсимотида инсонларни хўжалик фаолият юритишга ундовчи сабаб. Коммуникация –ахборотнинг юборувчи томонидан жойлаштирилиши ва фойдаланувчига етказилиши жараёни бўлиб, у алоқа каналларидан бири воситасида амалга оширилади. Коммуникация учун юборувчи, хабар ва уни қабул қилувчи бўлиши тақозо этилади. Аммо, коммуникация жараёни амалга ошиши учун қабул қилувчининг бўлиши шарт эмас, шунингдек, у хабар юборувчининг коммуникацияга киришидан хабардор бўлиши ҳам талаб этилмайди. Конвергенция – ҳаётнинг барча жабҳаларидаги ҳодиса ва тенденцияларнинг яқинлашуви ва уйғунлашувидир. Медиамаконда рақамли коммуникация муҳитини яратиш мақсадида турли ахборотнинг - товуш, овоз, тасвир ёки матннинг шахсий компьютердан уяли телефонгача бўлган қурилмалардан, яъни мультимедиа воситаларидан биргаликда фойдаланиш имкониятини берадиган рақамли кодга ўтказилиши тушунилади. 89 Корхона – маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича битта ёки бир қанча ўзига хос функцияларни бажарувчи муассаса. Концерн – банклар, ишлаб чиқариш корхоналари, савдо ва тижорат фирмалари, босма ва аудиовизуал ОАВ, уларни қоғоз ва бошқа материаллар билан таъминловчи ишлаб чиқаришларнинг, илмий тадқиқот муассасалари ва бошқа тузилмалар бирлашмасининг мураккаб шаклидир. Газета, журнал ёҳуд телерадиокомпания бундай концерннинг фақатгина бир унсури ҳисобланади, унинг фаолияти эгалари томонидан олинадиган умумий даромад ҳисобидан амалга оширилади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling