90
(sales promotion), бевосита маркетинг, брендинг (branding), директ-маркетинг (direct
marketing) кабилар киради.
Маркетинг комплекси – бозорга максимал даражада таъсир кўрсатиш учун
уйғун тарзда бир бири билан боғланадиган маркетинг воситалари мажмуи.
Маркетинг комплексининг асосий унсури товар ҳисобланади (бошқа унсурлари:
товарнинг нархи, уни тақсимлаш каналлари – сотиш, сотишни кўпайтириш -
оммалаштириш).
Маркетинг тадқиқотлари –
нархни арзонлаштиришга, маркетинг ўтказишга
ёки товарларни тақсимлашга, сотишни кўпайтириш ва даромад миқдорини
оширишга қаратилган фаолият. Товарларни сотишга оид далилларни тўплаш,
рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш, уларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига
томон ҳаракатланиши, эҳтиёжга таъсир кўрсатувчи услубларни тадқиқ этиш –
сотишни рағбатлантириш, реклама.
Мақсадли аудитория – ОАВ канали ахбороти айнан унга мўлжалланган
аудитория.
Маҳсулот – сотиш учун мўлжалланган, нарх ва
истеъмолчилик нархига эга
бўлган товар.
Медиаконтент – медиамаҳсулотнинг мазмуни, шакли, йўналиши, ифодаси.
Медиаларнинг тили – аудиторияга медиахабарнинг мазмунини очиб берувчи
шартли белгилар, форматлар, тимсоллар ва баён этиш усуллари тизими.
Аудиовизуал медиалар тилининг ички қонуниятлари
ОАВ грамматикаси ички
қонуниятларига мос келади.
Муассис шартномаси – корхона, газета-журнал таҳририяти,
реклама
агентлиги ёки телерадиокомпания ва унинг муассиси ўртасида имзоланадиган
шартнома. У корхонанинг яратилиши ва фаолият
олиб боришининг тартиби ва
шартларини белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: