Я. Маматова, С. Сулайманова


Ноширлик уйи, ноширлик ёки ахборот-ноширлик компанияси –


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Ноширлик уйи, ноширлик ёки ахборот-ноширлик компанияси – босма 
вақтли нашрлар ишлаб чиқарувчи бир нечта таҳририятларнинг бирлашмаси. 
Баъзида унинг таркибига китоб таҳририяти ҳамда турли босма маҳсулотлар, 
хусусан, плакат, буклет, откритка ва ҳ.к.ни ишлаб чиқарувчи бўлинмалар ҳам 
киради. Уни таъсисчиси, эгаси бошқаради ва барча таркибий бўлинмалар унга 
бўйсинади. 
ОАВ иқтисодиёти – ОАВ маҳсулотини ишлаб чиқарувчи (таҳририят) дан 
истеъмолчи(тингловчи, телетомошабин, ўқувчи) га етказиб бериш, унинг ахборотга 
бўлган эҳтиёжларини қондириш, таҳририятнинг фойда олиши, кенгайиши, 
модернизацияланиши ва ҳ.к. мақсадидаги фаолияти.
Промоушн (инглизча promoution – силжитиш, киритиш) – ОАВ каналини 
бозорга олиб кириш жараёни. Унинг таркибига ОАВ каналини бозорга олиб кириш 
режасини ишлаб чиқиш, унинг мавқеи ва ўрнини белгилаш мақсадида маркетинг 
тадқиқотлари олиб бориш, унинг бозорга киришининг қулай вақтини, потенциал 
истеъмолчиларга тақдим этишнинг шакл, услуб ва усулларини аниқлаш, турли 
ОАВларда уни реклама қилиш, уни тарқатиш ва сотиш киради. Бу иш билан 
промоутер мутахассислар шуғулланади. 
Рақамли узилиш – замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишдаги 
имкониятлар тенгсизлиги; фуқароларнинг метафорик жиҳатдан икки тоифага 
ажратилиши, яъни: ўз мақсадларига эришиш учун янги технологиялардан 
фойдалана олувчилар ва фойдалана олмайдиганлар. Рақамли узилиш ахборот 


91 
жамиятининг уйғун ривожланиши йўлидаги энг жиддий тўсиқлардан бири 
ҳисобланади. 
Рақобат – шахсан ўзи ва ўз гуруҳи учун битта мақсадга эришишдан 
манфаатдор бўлган айрим инсонлар, гуруҳлар, ташкилотлар, корхоналарнинг 
муайян йўналишдаги мусобақаси. Журналистика, ахборот соҳасида турли ОАВ, 
медиа-гуруҳ ва медиакорпорациялар рақобатини мисол қилиб келтириш мумкин. 
Режалаштириш – мақсадларни шакллантириш, устувор йўналишларни, 
уларга эришиш восита ва услубларини аниқлаб олиш жараёни. Режалаштиришнинг 
натижаси – режа, ҳаракатларнинг асосланган моделини юзага келиши. 
Репрезентация – медиаматнда ундан ташқарида мавжуд бўлган объектларни – 
инсонлар, манзиллар, воқеалар ёки ғояларни тимсолини яратиш, таърифлаш ва тақдим 
этиш имконини берувчи жараён. Ушбу атама шунингдек, бир томондан мавжуд манзил, 
инсон, воқеа ва ғоя, иккинчи томондан, медиаконтент ўртасидаги алоқани ҳам 
англатиши мумкин. 
Сегмент – муайян ахборот маҳсулотини истеъмол қиладиган аудитория. 
Сегмент бозорнинг бир қисми сифатида ўзига хос белгиларга эга. Масалан, ОАВ 
канали аудиториясининг касби, ёши, бошқа демографик ва ижтимоий белгилари. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling