Я. Маматова, С. Сулайманова


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/94
Sana04.09.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1672690
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94
Bog'liq
45-Mediya-talim-Ya.-Mamatova-2015

Маънавий ишлаб чиқариш – у ишлаб чиқаришнинг ўзига хос шакли бўлиб, 
инсонларнинг кенг кўламдаги маънавий эҳтиёж ва манфаатларини қондиришга 
мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришни назарда тутади. Маънавий ишлаб 
чиқаришга, масалан, кинони ва кино ишлаб чиқаришни, турли бадиий маҳсулотлар 
яратиш билан боғлиқ фаолиятни (ранг, тасвир, мусиқа ва адабиёт) ҳамда 
журналистикани киритиш мумкин. 
Маркетинг – ахборот бозорида максимал фойда олиш мақсадида ахборот 
индустрияси ишлаб чиқарган маҳсулотларни тақсимлаш ва сотиш соҳасидаги 
тижорат фаолияти. Ахборот бозорининг эҳтимолий ҳажмини, газета-журнал
телерадиодастур, ахборот бюллетенига бўлган эҳтиёж ва талабларнинг мазмуни ва 
ҳажмини белгилаш, ахборот маҳсулотларининг тарқатилиши ҳудудини, уларни 
бозорга етказиш имкониятларини, шунингдек, бозорга чиқиш вақтини аниқлашни 
назарда тутади. Бозорни ўрганиш ва тахмин қилиш асосида аниқ 
истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш ва даромад олишга мўлжаллаб маҳсулот 
ишлаб чиқариш, сотишни ташкил қилишнинг, экспорт қилувчи корхонанинг ички 
ва ташқи муҳитини ўрганишнинг, маркетинг дастури асосида бозорда фаолият олиб 
боришнинг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқиш тизими. Маркетинг ижодий 
бошқарув фаолиятининг бир тури бўлиб, у истеъмолчиларнинг эҳтиёжини ўрганиш, 
уларни қондириш учун тадқиқотлар ва ишланмаларни йўлга қўйиш воситасида
ишлаб чиқариш ва савдони кенгайтириш ҳамда бандликни оширишга кўмаклашади. 
Маркетинг ишлаб чиқариш имкониятлари билан маҳсулот ва хизматларни сотиш 
имкониятларини ўзаро боғлайди, истеъмолчига кўп миқдорда маҳсулот сотиш 
орқали даромад олиш учун зарур бўлган бутун фаолиятнинг характери
йўналишлари ва кўламини асослаб беради. 
Маркетинг кампанияси – аниқ бир ОАВ канали фаолиятини юритиш учун 
аҳамиятли бўлган ахборот бозорининг барча жиҳатларини ўрганиш, унинг 
истиқболларини, мақсадли аудиториясининг ўзига хослигини, бозордаги рақобат 
муҳитини ва бошқа жиҳатларни аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган 
тадбирлар мажмуи. Бундай кампаниянинг бош мақсади – мазкур ОАВ каналининг 
бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш, унинг таъсисчи ва раҳбарларига кўпроқ 
даромад олишда кўмаклашишдан иборат. У таҳририят ноширлик маркетингининг 
кенг кўламли ва энг самарали усули ҳисобланади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling