Яхлит металл тўсинларни ҳисоблаш
Download 9.76 Kb.
|
Яхлит юзали тўсин хисоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- Яхлит (прокат) тўсинларни ҳисоблаш
Яхлит металл тўсинларни ҳисоблашТўсинлар – жамоат ва турар-жой биноларининг синчини тайёрлашда, ишлаб чиқариш майдончаларини қуришда қаватлараро ёпмаларини ёпишда, кўприкларда ва бошқа бир қатор соҳаларда қўлланилади. Тўсинлардан кенг кўламда фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири тўсин конструкциясининг оддийлиги ва ундан фойдаланишнинг ишончлилигидадир. Конструктив шакли қулай, баландлиги унча катта эмас. Статик схемаси бўйича тўсинлар бир оралиқ ва кўп оралиқли ҳамда консолли бўлади. Тўсинларга тушадиган юкка ва таянчлар ора масофасига кўра тўсинлар яхлит ёки йиғма кесимли бўлиши мумкин. Йиғма тўсинлар пайвандли ёки болтли бўлади. Танлаб олинган тўсин юк кўтариш қобилиятига, бикирликга ва устиворликга эга бўлиши шарт. Бир оралиқли тўсин Кўп оралиқли тўсин Яхлит юзали тўсиннинг кўндаланг кесим юза кўриниши Яхлит (прокат) тўсинларни ҳисоблаш1. Дастлаб тўсиннинг ҳисобий схемаси аниқланади. Таъсир қилаётган ташқи юклардан ҳосил бўлувчи максимал эгувчи момент топилади.бу ерда – тўсинга таъсир қилаётган ҳисобий куч– тўсиннинг узунлиги2. Ҳисоблаётган тўсин учун талаб этилган қаршилик моменти аниқланади. 3. Қўштавр ёки швеллер сортаментидан юза танлаб олинади қаршилик моменти талаб қилинган қаршилик моментидан тенг ёки кўпроқ бўлиши керак ва танлаб олинган кесим юзани ҳамма геометрик тавсифномалари кўчириб олинади: Ix; Sx; Wx; 4. Танлаб олинган юзани мустаҳкамлиги текширилади , 5. Тўсиннинг солқилиги ва бикрлиги ҳам текширилади. Бу ерда: – эластиклик модули - чегаравий солқилик. (2.01.07-96 “Юклар ва таъсирлар” 19-жадвал) Тўсин узунлиги бўлса, Тўсин узунлиги бўлса, Тўсин узунлиги бўлса, Тўсин узунлиги бўлса, Тўсин узунлиги бўлса, Агар шарт бажарилмаса тўсиннинг кесим ўлчами катталаштирилади ва ҳисоб қайтадан кўрилади. Яхлит юзали (прокат) тўсин ҳисоби Мустақил ишлаш учун вариантлар:
Масала. Яхлит юзали тўсин кесим юзасини ҳисоблаш ва мустахкамликка текшириш Ҳисоблаш учун берилган: q = 45 кН/м L = 6 м Ry=250 МПа= 25 кН/см2 γc=1 γf= 1,05 Қўштавр сортаментидан яхлит тўсин учун кесим юза танлаш ва уни мустаҳкамликка текшириш талаб этилади. Ечиш. 1. Максимал эгувчи момент аниқланади: Мmax= ql2/8= 45 кН/м * 62 м2 / 8 = 202,5 кНм = 20250 кНсм 2. Талаб этиладиган қаршилик моменти аниқланади: Wтқ= Мmax/ Ry* γc= 20250 кНсм / 25 кН/см2 = 810 см3 3. Wх ≥ Wтр шартга кўра қўштавр сортаментидан қўштавр № 40 танлаймиз. (2) Унинг қаршилик моменти - Wх = 953 см3, (1) инерция моменти Ix = 19062 см4, (3) деворчаси қалинлиги sw = 8,3 мм, (4) тўсиннинг хусусий вазни - qс.в.б.= 57 кг/м (5) жадвалдан ёзиб олинади. Wх Ix qс.в.б 4. Қўштаврни мустаҳкамликка текширамиз: тўсиннинг хусусий вазнидан ҳосил бўладиган момент: 5. Тўсиннинг солқилиги текширилади Шарт бажарилди 3, тўсин бикр. Download 9.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling