Якка тартибдаги тулиқ моддий жавобгарлик тўғрисида


Download 17.01 Kb.
Sana23.10.2023
Hajmi17.01 Kb.
#1716568
TuriКодекс
Bog'liq
Моддий жавобгарлик шартномаси


Якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида


Шартнома № 6

15.06.2023 Қарши шаҳри


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 340-343-моддаларига асосан бир томондан Камронбек қурувчи маъсулияти чекланган жамияти номидан директор Хасанов Хумойиддин Абдурасулович, кейинги ўринларда “Иш берувчи” деб юритилади, иккинчи томондан фуқаролик паспорти (паспорт маълумотлари AB 3451499) асосида ҳуқуқий муносабатларга киришувчи Атамуродов Исомиддин Нуриддинович, кейинги ўринларда “Ходим” деб юритилади, мазкур шартномани куйидагича туздилар:


1. Ходимнинг эгаллаб турган лавозими бош хисобчи ва бажараётган иши =исоб-китоб, ходимга Камронбек қурувчи маъсулияти чекланган жамияти томонидан ишониб топширилган моддий қимматликлар яъни:
1. ACER ноутбук компютери 1-дона каби мол-мулк ва номоддий кўринишга эга бўлган ҳуқуқлар (мол-мулк)ни сақлаш, уларга шикаст етказмаслик, махсус буйруқ, қарор, фармойиш ёки шунга ўхшаш ҳужжатларсиз бошқа шахсларга топширмаслик бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олади.
1.1. Ходим юқоридаги мол-мулкларни сақланишини таъминламаганлиги учун тўлиқ моддий жавобгарликни олишда қуйидагиларга мажбур:
а) иш берувчига унга ишониб топширган моддий қиммаликларни сақланишини таъминлашда хавф-хатар туғдирувчи хамма ҳолатлар тўғрисида ўз вақтида хабар бериш;
б) унга ишониб берилган қимматликларнинг ҳаракати ва қолдиқлари тўғрисида маҳсулот пул ва бошқа ҳисоботлар ҳисобини олиб бориш ва белгиланган тартибда иш берувчи томонидан масъул қилиб белгиланган ходимга тақдим қилиш:
в) унга ишониб топширилган моддий қимматликларни рўйхатдан ўтказиш чоғида иштирок этиш:
г) унга бириктирилган моддиқ қимматлик ва корхона мулкини сақламаганлик учун иш берувчига етказилган зарарни тўлиқ тўлаш:
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига асосан моддий жавобгарликни тўла равишда ўз зиммасига олиш.
1.2. Ходим иш берувчига етказилган зарарни, ўз ихтиёри билан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида бирданига тўлаш ҳуқуқига эга.
2. Иш берувчи қуйидагиларга мажбур:
а) ходимга нормал ишлашини ва унга ишониб топширилган моддий қимматликларни тўла сақлашни таъминлаш учун зарур шарт-шароитни яратиб бериш;
б) ходимни иш берувчига келтирган зарари учун ходимларнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисидаги амалдаги қонунлар, шунингдек йўриқномалар, мулкни сақлаш нормаси ва қоидалари билан таништириш:
в) белгиланган тартибда моддий қимматликларни рўйхатдан ўтказишни олиб бориш.
2.1. Иш берувчи келтирилган зарар учун ходимдан ундиришни тўла ёки қисман рад этиш ҳуқуқига эга.
3. Ходим томонидан келтирилган зарар миқдори ва уни тўлаш, ҳисобхона ҳисоби асосида ҳақиқий етказилган зарар бўйича аниқланади.
4. Агар зарар ходим айби билан келтирилмаганлиги ва шунингдек охирги зарурат ва шу каби жавобгарликни истисно қиладиган ҳолатлар натижасида келтирилганлиги аниқланса у ҳолда ходимдан моддий жавобгарлик олиб ташланади.
5. Мазкур шартнома иш берувчи томонидан ходимга моддий қимматлик ва мулк ишониб топширилган меҳнат муносабатлари давом этаётган вақтда кучга эга.
6. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи хам бирдек юридик кучга эга, улардан бири иш берувчида, иккинчиси эса ходимда сақланади.
.


7. Томонлар манзили ва имзолари:



ИШ БЕРУВЧИ




ХОДИМ

Хасанов Хумойиддин Абдурасулович




Атамуродов Исомиддин Нуриддинович

Қарши шаҳар, Арабхона МФЙ, Арабхона кўчаси 4-ўй
20208000100480388001
303387054
01037
01470






Тошкент вилояти, Янгийул шаҳри, Янги фаровон МФЙ, 7-уй 8-хонадон
60820141



Download 17.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling