Якубова Юлдуз Раимовна, Урду “Иқтисодиёт” мутахассислиги 2-босқич магистранти
-жадвал Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожланиши1
Download 31.74 Kb.
|
Ўзбекистоннинг озиқ овқат маҳсулотлари бозорининг ривожланиш тенденциялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2012 й. 2013 й.
- 2017 й. 2018 й. 2019 й.
- 2-жадвал Ўзбекистонда озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожланиш динамикаси 2
- Кўрсаткичлар
- 3-жадвал Ўзбекистонда озиқ-овқат товарлари улгуржи савдо товар айланмасининг худудлари бўйича тақсимланиши, фоизда
- Худудлар 2018 й. 2019 й.
1-жадвал
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожланиши1
Ўзбекистон Республикасида истеъмол товарлар ишлаб чиқариш хажми 2012-2021 йилларда қарийб 10 марта ўсган ва йилига ўртача ўсиш 9,74 фоизни ташкил этган (1-жадвал). Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг улуши 2012 йилда 38,3 фоизни ташкил этиб, 2018 йилгача бўлган даврда 45,5 фоизгача ошган. 2019 йилдан бошлаб истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда озиқ-овқат маҳсулотларининг жами истеъмол товарларидаги улушининг пасайиш тенденцияси кузатилган бўлиб, 2021 йилда 29,7 фоизга тўғри келган. Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришнинг 2012-2021 йиллардаги ўртача ўсиши 8,4 фоизни ташкил этган. Ушбу ҳолатларда маълумки, истеъмол товарлари хажмида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши кескин пасайиб борган. Ўзбекистонда аҳоли жон бошига озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш хажми 2012 йилдаги 183,3 минг сўмдан, 2021 йилда 886,5 минг сўмгача ўсган. Озиқ-овқат саноатини диверсификациялаш натижасида мазкур тармоқнинг нотекис ривожланишига барҳам бериш, анъанавий ишлаб чиқариш соҳаларида фойда меъёрининг пасайиши туфайли капитални бошқа тармоқларга самарали тақсимлаш, фан-техника тарраққиёти натижаларини амалиётга жорий этиш орқали корхоналарнинг иқтисодий ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, фойда меъёрини ошириш, саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини жаҳон талаблари даражасига етказиш воситаси ҳисобланади. Бунга эришиш учун эса диверсификация жараёнларини амалга оширишнинг маъмурий ва иқтисодий усулларидан оқилона нисбатда фойдаланиш зарур. Озиқ-овқат корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ёки кўрсатилаётган хизматлар ассортиментини кўпайтириш асосий стратегик йўналиш сифатида белгилаб берилган. 2-жадвал Ўзбекистонда озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ривожланиш динамикаси2
Ўзбекистонда истеъмолчиларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда савдо ва унинг асосида истеъмол бозорларида ташкил қилинган айирбошлаш тизими зиммасига катта масъулият тушади. Демак, бу масалага маркетинг нуқтаи назаридан ёндашиш ҳозирги замон талабидир. Истеъмол бозоридаги маркетинг фаолияти иқтисодиётнинг тақсимот функциясига тегишли бўлиб, сотувчилар ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш вазифалари билан бошқа ижтимоий институтлардан ажралиб туради. Унинг баъзи хусусиятларини келтириб ўтиш мумкин. Масалан, инсоннинг хатти-ҳаракати рационал бўлиб, аниқ мақсадларга йўналтирилган; савдо жараёнида томонлар ўзлари учун энг мақбул юқори даражадаги моддий манфаатни кўзлайди; улар мавжуд айирбошлаш вариантлари ҳақида тўлиқ маълумотга эгадирлар; айирбошлаш жараёни ташқи таъсирларга эмас, энг муҳими, макон ва замондаги конъюнктура даражасига боғлиқ ва ҳаказолар.3 3-жадвал Ўзбекистонда озиқ-овқат товарлари улгуржи савдо товар айланмасининг худудлари бўйича тақсимланиши, фоизда,
Республика бўйича улгуржи савдо айланмасининг қарийб 50 фоиздан ортиқ улуши Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари хиссасига тўғри келади. Тошкент шахрининг улгуржи савдо айланмаси хажми 2021 йилда 3818,4 млрд.сўмни ташкил этиб, республикада амалга оширилган улгуржи савдо айланмасининг қарийб 34,8 фоизини ташкил этади,Самарқанд вилоятининг улуши эса 10,3 фоизни, Фарғона вилояти улуши эса 10,4 фоизни ташкил этади. Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2018-2021 йилларда худулар бўйича юқори фарқлар мавжуд эмас. Ушбу холатдан маълумки улгуржи савдо корхоналарини вилоятларда ташкил этишга қаратилган тадбирлар самарадорлиги паст бўлиб, рақобат муҳити шаклланмаган. Маҳаллий озиқ-овқат ва хом ашё ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, бозорга хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол меъёрларида ўрнатилган ассортиментда етказиш бўйича чоралар амалга оширилмоқда. Озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан 3 мингдан кўпроқ номдаги турли озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда ва озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ҳар йили 80 та янги ном билан бойиб бормоқда.4 Республика озиқ-овқат саноатида хом ашё базасини жадал ривожлантириш асосида юқори қўшилган қийматга эга бўлган сифатли рақобатдош озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмларини ошириш ҳамда турларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш бўйича хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва амалдагиларини модернизация қилиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича замонавий савдо-логистика марказлари ва музлатиш қувватларини яратиш асосий стратегик йўналишҳисобланади. Ташқи савдода озиқ-овқат товарлари улуши 2012 йилда 10,9 фоизни ташкил этган бўлса, кузатилаётган йиллар давомидаги энг юқори улушга 2017 йилда эришган (4-жадвал). 2017 йилдан бошлаб, озиқ-овқат маҳсулотларининг ташқи савдосининг жами товарлар ташқи садосидаги улуши камайиш тенденцияси кузатилиб, 2021 йилгача бўлган давргача ушбу тенденция сақланиб келган. Товарлар ташқи савдосида озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг қисқариши, импортга боғлиқ бўлиб, 2017 йилдан бошлаб, озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг жами товарлар импортидаги улуши сезиларли даражада, яъни 2017 йилдаги 13,8 фоиздан 2021 йилда 8,4 фоизга қисқартиришга эришилган. 2021 йилги натижаларга кўра, Ўзбекистонинг озиқ-овқат маҳсулотлари ташқи савдосида импортнинг улуши 2012 йилдаги 43,3 фоиздан, 2021 йилда қарийб 54,2 фоизгача ошган бўлса, мос равишда импорт улуши 56,7 фоиздан 45,8 фоизга пасайган. Озиқ-овқатмаҳсулотлари ташқи савдосидинамикасининг тахлилларидан маълум бўлмоқдаки, экспортнинг ўрнини импорт озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб олмоқда. Ушбу холатларни олдини олишга қаратилган давлат сиёсати асосан протекционалистик сиёсат орқали хал этилмоқда. Download 31.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling