Ялпи хизмат назариясини қЎллаш режа
Эҳтимоллик назариясида частота тушунчаси
Download 61.69 Kb.
|
modellashtirish Xoliqov X mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасодифий катталик” тушунчаси
- Ялпи хизмат назариясининг вазифалари
Эҳтимоллик назариясида частота тушунчаси
Частота деганда ҳодиса содир бўлгандаги синов ёки тажрибалар сонини умумий ўтказиладиган синов ёки тажрибалар сонига нисбатидир. Масалан, пойдевор ётқазиш учун қазилган чуқурдан тупроқ ташишда автомобиллар 10 та қатнов бажарганлигини кузатилди. Шундан 8 та қатновда автомобилларга тупроқни юклаш вақти меъёрда бўлиб, уни 8:10 = 0,8 деб баҳолаш мумкин. Агар автомобилларга яна 10 та қатнов режалаштирилса бу баҳолаш 0,8 дан катта ёки кичик томонга ўзгариши мумкин. Қатновлар сони 100 та бўладиган бўлса эҳтимоллик частотаси яна ҳам кичик бўлиши кутилади. “Тасодифий катталик” тушунчаси Тасодифий катталик – тажриба ёки синов даврида олинадиган айнан у ёки бу қийматларни қабул қилиши мумкин бўлган натижаларни олдиндан билиш мумкин бўлмаган катталикдир. Масалан, автомобилга пойдевор ётқазиш учун қазилган чуқурдан тупроқни ташишда ҳар бир қатнов давомида автомобилга тупроқни ортиш вақтини айнан қанча вақт талаб этишини аниқлаб бўлмайди, чунки бу тупроқнинг қаттиқ-юмшоқлиги, экскаваторнинг чуқурлик олдида қандай қулайликда жойлашганлиги, автомобилни тупроқни ортиш жойига тўғри жойлаштириш ҳолати ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Ялпи хизмат назариясининг вазифалари Ялпи хизмат назарияси эҳтимоллик назариясининг бўлимларидан бири бўлиб, кейинги вақтларда амалиётда кенг қўлланилиб келмоқда. Ялпи хизмат назарияси ўз номи билан кўп миқдорда хизмат кўрсатувчи объектларнинг ишини математик нуқтаи назардан ўрганишдан иборат. Супермаркетда харидорларга, аэропортлар ёки автовокзалларнинг чипта сотиш кассаларида йўловчиларга, юк ортувчи ёки қабул қилувчи пунктларда, йўл чорраҳаларида транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш кабилар ялпи хизматга мисол бўла олади. Бундай хизматларда ҳамма вақт жараёнларнинт тасодифий хусусиятлари катта роль ўйнайди ва навбат кутиб қолиш ёки машина-механизмларнинг бекор туриб қолиш ҳоллари рўй беради. Бу масалани ҳал қилиш учун турмушда кўп учраб турадиган усул – таҳмин қилиш, тажриба орттириш ва тузатиш киритишдан фойдаланиш мумкин. Аммо ишни бошлашдан олдин таҳмин қилиш ўрнига аниқроқ ҳал қилинса, кейинги натижа ҳам яхшироқ бўлади. Ялпи хизмат назарияси ана шундай вақтда ишлатилади ва энг яхши ечимлар топилади. ХIХ асрда ялпи хизмат назарияси телефон алоқасини математик ўрганишдан бошланган. Бунга даниялик олим К. А. Эрланг биринчи бўлиб қўл урган. Россия олимларидан Хинчин, Гнеденко, Коваленко кабилар бу назариянинг ривожланишида катта хизмат кўрсатганлар. Download 61.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling